Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацких Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради
«Фарғона» манбасига кўра, истиқболда Шацких Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. У шу йили май ойи бошида ишдан бўшатилган Жафар Ирисметов ўрнига клуб спорт директори лавозимини эгаллаши мумкин.
«Мен «Пахтакор» раҳбарияти ва мураббийлари билан ҳали учрашганим ҳам, гаплашганим ҳам йўқ. Ҳаммаси расман эълон қилинганида батафсилроқ гаплашамиз. Балки биз интервью ва матбуот анжумани уюштирармиз. Ҳозирча музокаралар олиб бориш ва бамма билан танишиш учун келдим. Биз «Пахтакор»ни янада кучлироқ қилиб, юқори босқичга олиб чиқамиз. Ўзбекистонда бундай зўр жамоа йўқ ва яқин келажакда ҳам бўлмайди», — деди Шацких.
Максим Шацких Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 1996 йилда Россияга кўчиб ўтган ва у ерда «Торпедо Волга», Тольяттининг «Лада», Ижевскнинг «Газовик-Газпром» ва «Балтика Калининград» клубларида ўйнаган. 1999 йили у Киевнинг «Динамо» тизимига кирди ва у ерда ўн йил тўп сурди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бирига айланди. «Динамо»ни тарк этгач, турли вақтларда Киевнинг «Арсенал», Одессанинг «Черноморец», Ужгороднинг «Говерлу» ва Львовнинг «Рух» жамоаларида, шунингдек, Қозоғистоннинг «Астана» клубларида тўп сурган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Шатских 61 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урган ва бу ҳамон рекорд ҳисобланади. У Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлагандан сўнг Украина фуқаролигини олган. Мураббий сифатида у Киевнинг «Динамо» клубида ёрдамчи бўлиб ишлаган. 2019 йилдан 2021 йилгача у Ротор Волгоградда беларуслик мутахассис Александр Хатскевичга ёрдам берган.
43 ёшли Шацких Россия Федерациясининг ҳарбий махсус операцияси ўтаётган Украинани тарк этишга муваффақ бўлди ва Варшава орқали Ўзбекистонга етиб келди.