Қорақалпоғистонга АҚШдан инсонпарварлик ёрдами юборилди

Dunyo.info сайти фотосурати

Июн ойида Қорақалпоғистонга АҚШдан тиббиёт муассасалари учун инсонпарварлик ёрдами келади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар беради.

Юк 2,9 минг ўрам тиббий товарлардан иборат бўлиб, улар орасида ултратовуш аппаратлари, вентиляторлар, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия инкубаторлари, дефибрилляторлар, лаборатория асбоблари, кислород баллонлари, беморларни ташиш учун мўлжалланган ногиронлик аравачалари, анестезия ва респираторлар, асбоблар, операция столлари учун матраслар ва бошқалар жиҳозлар бор.

Юкларни етказиб бериш билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида Project C.U.R.E. хайрия ташкилоти шуғулланмоқда.

АҚШдан Европага денгиз орқали умумий оғирлиги 16,8 тонна бўлган тўртта контейнер жўнатилди. Улар Грузияга етиб боради ва у ердан қуруқлик транспортида Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти – Нукус шаҳрига етказилади.

Бу ерда юк Оролбўйидаги тиббий асбоб-ускунага жуда муҳтож бўлган 24 та тиббиёт муассасасига тақсимланади. Рўйхат Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобовнинг Project C.U.R.E. лойиҳаси президенти Дуглас Жексон билан 3 миллион долларлик тиббий буюмларни етказиб бериш келишувлари доирасида тузилган.

«Дунё» нашри хабарига кўра, 2021 йил май ойида Қорақалпоғистондаги тиббиёт муассасалари Project C.U.R.E. дан шошилинч тиббий ёрдам марказларини жиҳозлаш учун зарур тиббий буюмлардан иборат иккита контейнер олган.

ННТ лойиҳаси Project C.U.R.E. 1987 йилда ташкил этилган. Бу ташкилот ривожланаётган мамлакатларнинг замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларга бўлган талабини қондиришга ёрдам беради. Ташкилот АҚШнинг олтита штатида йирик тарқатиш марказларига эга ва улар ҳафтада иккита 40 футлик контейнер жўнатади, уларнинг ҳар бирига 300 000 долларлик тиббий буюмлар сиғиши мумкин. Тиббий асбоб-ускуналар ва маблағлар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, клиникалар ва жисмоний шахслар томонидан инъом қилинади.

ННТ дастурлари АҚШ ҳукумати, нодавлат ташкилотлари, хайрия фондлари, корпоратив ҳамкорлар ва жамиятнинг барча қатламларидаги индивидуал донорлар грантлари ҳисобидан молиялаштирилади. Project C.U.R.E лойиҳаси дунёнинг 135 та давлатини қамраб олган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ