Пандемия туфайли 2021 йил Москвада Қурбон ҳайити байрами онлайн тарзда ўтказилади, шаҳарнинг барча масжидлари ташрифчилар учун ёпиқ бўлади. «Интерфакс»га кўра, Россия мусулмонлари идорасининг уламолар кенгаши мана шундай қарор чиқарган.
«Пойтахтда Қурбон ҳайити намози фақат Москва жоме масжидида имомлар, муаззинлар ва масжид ходимлари иштирокида ўқилади. Бошқа масжидлар, маҳаллий диний ташкилотларда ҳайит намозини биргалашиб ўқиш тавсия этилмайди. Барча мусулмонлар байрамни ўз уйларида, оила аъзолари билан нишонлаши мақсадга мувофиқдир», — дейилади муфтият сайтидаги хабарда.
Россия мусулмонлари идорасининг ўлкалардаги бошқармалари эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳайит намозини ўқишни белгилайди, дейилади хабарда.
2021 йили Қурбон ҳайити байрами 20 июлда нишонланади.
2020 йили коронавирус туфайли Москва масжидларида ҳайит намози жамоат билан биргаликда ўқилмаган.