Россиядаги чет эллик талабаларга дарсдан бўш бўлган вақтда патентсиз ишлашга рухсат берилди

Тожикистонлик талабалар россия кутубхонасида Tajinfo.ru сайти фотоси

Россиядаги иш берувчилар давлат аккредитациясига эга бўлган олий таълим муассасааларида ва коллежларда кундузги бўлимларида асосий профессионал таълим дастури бўйича таҳсил олаётган чет эллик талабаларни патентсиз ва рухсатномаларсиз ишга қабул қила оладилар. Чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги қонунга тегишли тузатишлар 5 августдан бошлаб кучга кирди, дея маълум қилади Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги.

Иш берувчи билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузиш учун уларга коллеж ёки олий таълим муассасидан унинг Россияда таълим олаётганини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этиш кифоя қилади.

Бу ҳолатда иш берувчига чет эллик ишчи-ходимларни жалб этиш ва фойдаланиш учун рухсатнома олиш шарт бўлмайди. Ўқиш тамом бўлиши билан шартнома бекор қилиниши шарт бўлади.

Бироқ жиддий истисно ҳам мавжуд: талабанинг иш жадвали олий таълим муассасасидаги машғулотлар билан бир пайтга тўғри келиб қолмаслиги керак бўлади. Ўқишдан бўш бўлган ҳар қандай пайтда талабалар ўзлари таълим олаётган вилоятлардан бошқа ҳудудларида ҳам меҳнат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Чет эллик талабалар шу чоққача таътил пайтида патент ёки рухсатномасиз фақат ўзлари таҳсил олаётган таълим муассаслари томонидан ташкил этилган таълим ташкилотлари ёки хўжалик жамоаларида, хўжалик ширкатларида меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлиб келганлар.

Молиявий тадқиқотлар миллий агентлиги таҳлилик маркази маълумотига кўра, Россияда асосан йирик шаҳарларда 300 мингдан бир оз кўпроқ чет эллик талабалар таҳсил оладилар. Биринчи ўринда – Қозон, иккинчи ўринда – Москва, учинчи ўринда – Санкт-Петербург.

Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгалламоқда. Қозоғистон элчихонаси маълумотига кўра, 2019-2020 ўқув йилида Россиянинг турли шаҳарларида 74 мингга яқин қозоғистонлик талабалар таълим олишмоқда.

2018 йилда Россияда 27 мингдан зиёд Туркманистон фуқаролари таълим олишган, бироқ 2019 йилда ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) маълумоига кўра, ўқишга келган туркманларнинг сони кескин равишда пасайиб кетган. Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги Россияда 26 мингдан зиёд ўзбекистонлик талабаларнинг (улардан 7 мингдан зиёди бюджет асосида) ҳамда 7,5 мингдан озгина камроқ қирғизистонлик талабаларнинг борлигини маълум қилганди. Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотига кўра, Россияда 24 мингдан зиёд тожикистонлик талабаларнинг борлигини маълум қилган.

Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда статистика ўзгарди. Кўпчилик талабалар ватанларига чиқиб кета олдилар, мамлакат таълим муассассалари масофадан туриб ўқитиш бўйича иш форматига ўтиб олдилар ҳамда МДҲ мамлакатларида истиқомат қилаётган талабалар учун турли имттиёзлар, чегирмаларни таклиф эта бошладилар. Россотрудничество келажакда истеъдодли талабалар учун квоталарни кўпайтиришга ваъда бериб, асосий йўналишини МДҲ мамлакатлари фуқароларига қаратди. 2020/2021 ўқув йилида квота 15 кишини ташкил этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар