Киевда ўзбекистонлик йигит банк бўлимини портлатиб юбориш таҳдидини қилган

Банкни қўлга олган жиноятчи . Facebookдаги фотосурат

3 август куни Киевда бир эркак «Леонардо» савдо маркази биносида жойлашган «Универсал банк» бўлимини портлатиб юбориш таҳдидини қилган. Жиноятчи 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримов эканлиги аниқланган. Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Геращенко ўзининг Facebookдаги саҳифасида мазкур жиноятчининг қўлга олинганини хабар қилади.

Туш пайти банк бўлимига бир эркак кириб, унинг рюкзагида бомба борлиги ва агар уни ўлдиришса, бомба хоҳлаган пайт портлатиши мумкинли, зеро у оёқларигадаги тросга уланганини айтади. Лекин шунга қарамай, жиноятчи барча банк ходимларини қўйиб юборади, бўлим бошлиғи эса ўз ихтиёрига кўра бино ичида қолади.

Полиция босқинчи билан музокарага киришади. У олдига матбуот ходимларини киритишлари талаб қилади. Каримов Украинадаги барча президент ва сиёсатчиларни ҳибсга олиш кераклигини айтади ва Владимир Зелинскийни «масхарабоз» деб атайди. «Ижтимоий тармоқларга кўра, у руҳан носоғлом инсонга ўхшарди», — дейди Геращенко.

Украина Хавфсизлик хизмати ўтказган махсус операциядан сўнг Каримов тириклайин қўлга олинади. Портлаш содир этилмаган. Воқеа жойида мутахассислар текширув олиб борган.

Қўлга олинган ўзбекистонликка нисбатан Киев прокуратураси Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси («Террорчилик акти») бўйича жиноят иши қўзғатган.

Антон Геращенко бу воқеа ҳам Луцдаги ҳодиса сценарийси асосида юз берганини айтади, зеро у террорчи ҳам ОАВ ходимларини талаб қилган. 21 июль куни Луц шаҳри Театр майдонида бир эркак йўловчиларга тўла автобусни қўлга олади. Жумладан, у собиқ президент Пётр Порошенко, ИИВ раҳбари Арсен Аваков ва бошқа ҳукумат мулозимларини камерага «террорчилар» эканини тан олишларини ва бу роликларни YouTubeга юклашларини талаб қилган. Босқинчи Россиянинг Оренбург областидан келган Максим Кривош экани аниқланган. 22 июль кечаси у қўлга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган