АҚШ 2021 йил май ойигача Афғонистондаги ҳамма қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда

Майк Помпео халқаро сиёсат бўйича сенат қўмитасида . Fox News каналидан олинган кадр

АҚШ 2021 йил май ойига қадар Афғонистон ҳудудидаги ўз қўшинларини бутунлай олиб чиқишни режалаштирмоқда. Ушбу муддат давлат котиби Майк Помпео томонидан халқаро муносабатлар бўйича сенат қўмитасининг мажлисида маълум қилинган.

Сиёсатчи «Толибон» террорчилик ташкилоти (Россияда тақиқланган) билан тузилган битим тўғрисидаги саволга шундай жавоб берган. Ҳозир АҚШ мамлакатдаги қўшинларини ярмини қисқартирган, деди у.

Худди шу чиқишида давлат котиби россиялик мансабдор шахсларни дунёни турли қисмларида америкаликлар ва АҚШ манфаатлари учун Россия томонидан таҳдид солувчи омиллари ҳақида огоҳлантирганини билдирди. Давлат котибига кўра, у таҳдидларни асосан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан билан муҳокама қилган.

«Ҳар сафар Лавров билан гаплашганимда, Суриядаги америка аскарлари, Афғонистондаги аскарларимиз, Ливия ва Украинадаги ҳаракатлар каби америка манфаатларига таҳдид солувчи омиллар ҳақидаги мавзуларни кўтариб келганман», — дея билдирди у.

Февраль ойида The New York Times АҚШ жосуслик хизматининг Россия ҳарбий бўлинмалари «Толибонга» Афғонистондаги ҳар бир америкалик ҳарбий хизматчининг боши учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ваъда қилгани эҳтимоли тўғрисидаги маълумотларини эълон қилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп олдинроқ шу ҳафта ичида Axios нашрининг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат давомида ушбу мавзу кўтарилганми, деган саволига рад жавобини берди. «Мен у билан буни ҳеч қачон муҳокама қилмаганман», — деганди Трамп.

Помпео сенат қўмитасига Афғонистон, Ливия, Сурия, Украина ва бошқа мамлакатларида америкаликлар учун Россия таҳдидлари бартараф этилганини маълум қилди. У 2019 йилда Сурияда америкаликларга қарши жанг қилган бир неча юз нафар россиялик ёлланган жанггариларини тилга олиб ўтди. «Улар энди бу сайёрада яшамаяптилар», дея билдирди Помпео.

Financial Express қайд этганидек, Помпео Дональд Трампга бу масалани Россия президенти билан муҳокама қилишни тавсия қиладими, деган саволига жавоб беришдан бош тортди, бироқ президент АҚШ позициясини жуда яхши тушунишини қайд этиб ўтди.

АҚШ «Толибон» билан тинчлик битимини февраль ойининг охирида Қатарда имзолаган. Келишувга мувофиқ, АҚШ ва НАТО қўшинлари (14 минг америкалик ҳарбий хизматчилар ва 17 мингга яқин АҚШнинг альянс бўйича иттифоқчилари ҳарбийлари) мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши керак.

Толиблар томонидан келишувнинг бошқа террорчилик ташкилотлари билан ҳамкорликни тўхтатиш ва зўравонликни камайтириш бўйича қисми бажарилмай қолди: Афғонистондаги «Толибон» ҳужумлари сезиларли даражада кўпайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган