Ҳуқуқ ҳимоячилари карантин туфайли 10 миллион боланинг мактаблардан йироқлашиб кетганидан ҳавотирдалар

Unicef.org сайти фотосурати

Коронавирус сабаб дунёнинг турли мамлакатларида жорий этилган карантин туфайли 10 миллионга яқин бола мактабда ўқишни ташлаб юборган. The National хабарига кўра, Save the Children халқаро ташкилоти ҳисоботида маша шу ҳақда маълумотлар берилган.

ЮНЕСКОга кўра, 2020 йил апрель ойида карантин дунё бўйлаб 1,6 млрд мактаб ўқувчилари ва талабаларни қамраб олган. Бу мактаб ва олий ўқув юртларида ўқиётганларнинг 90 фоизини ташкил этади. Ўқув юртларига қатнаб ўқишнинг ўрнига масофавий дарслар жорий этилган, лекин барча ўқувчиларнинг бунга имконияти бўлмаган ва бир қисм ўқувчилар ўқишни ташлаб юборганлар.

Ташкилотнинг таъкидлашича, ўспиринлар ёшлар ўз ойласига ёрдам бериш учун ишлайдиган, қизлари эрта турмушга чиқадиган ўлкаларда карантин тугаб мактаблар очилганда, бир қисм ўқувчилар ўқишга қайтмаслиги мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисобига кўра, бундай ўқувчиларнинг сони 7 дан 9,7 миллион одамни ташкил этади.

Коронавирус инфекциясига қадар дунё бўйича мактабларга қатнамаётган болаларнинг сони 250 миллиондан ортиқ бўлган.

Шунингдек, ташкилот коронавирус туфайли истисодиётнинг пасайиши оқибатида камбағаллик исканжасида яшаётган болаларнинг сони 90 дан 117 миллионгача етиб бориши мумкин.

Бундан ташқари, кризис туфайли маорифга ажратилаётган сарфлар камайиши аниқ. Ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда 2021 йил сўнггига келиб маорифга ажратилаётган сарфлар $77 миллиардга қисқариши мумкин. Бу аввало ижтимоий тенгсизлкини кучайтиради.

Ҳуқуқ ҳимоячилари БМТнинг 2030 йилга қадар барча болаларга сифатли таълим беришга доир режаларини пучга чиқаришини таъкидлайдилар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, болалар катталарга қараганда камроқ коронавирус билан оғрийдилар. Кўпгина давлатлар карантин жорий этганда мактабларни ҳам беркитди. Кейинги пайтлар чекловлар юмшатилиши сабаб мактаблар яна очила бошланди.

Бир қатор мутахассислар мактаб ўқишини узоқ муддатга тухтатиш чорасига қарши чиқдилар. Яқинда Буюк Британиядаги 1600 та врач очиқ хат ёзиб, унда мактаблардаги ўқишларнинг тўхтатилиши ёш авлод келажагига салбий таъсир кўрсатишини изоҳлаб ўтдилар. Танқидчилар бу ҳолат ишлаётган ота-оналар учун ҳам қўшимча қийинчиликлар туғдираётганини айтадилар. Масалан, Дания ва Норвегия мамлакати чекловнинг дастлабки босқичида мактабларни очишга қарор қилди (карантин чорасидан воз кечган Швеция умуман мактабларни ёпмади). Бундай чорадан сўнг ушбу мамлакатларда касаллик тарқалишининг кўпайиши қайд этилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган