Ўзбек футболчиси жанубий кореяликлар клубини тарк этди

Хуршид Ғиёсов. Championat.asia сайти фотосурати

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов Жанубий Корея чемпионати иккинчи дивизионининг «Аньянг» клубини тарк этди. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

Клуб ва футболчи ўртасида тузилган шартнома икки томон розилиги билан бекор қилинган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) раҳбари Диёр Имомхўжаевга кўра, агар «Аньянг» қарши бўлмаса, Хуршид ўзбек клуби билан шартнома тузиши ва «хориж жамоаси учун ўйинга тушадиган ўзбек ўйинчиси» рўйхатига киритилиши мумкин.

Жорий мавсумда Ғиёсов жанубий кореяликлар клубининг тўртта ўйинида иштирок этди ва битта гол урди. Лекин у саккизта матчда тўртта гол киритолган Максвел Акостига рақобатда бас келолмади. Тўққизта матчда тўртта очко йиғолган «Аньянг» турнир жадвалининг охирги ўрнини эгаллади.

Июль бошида буюртма берган футболчилар ичида ўзбекистонлик футболчилардан — Икром Алибоев («Сеул»), Жамшид Искандаров («Соннам»), Рустам Ашурматов («Кванчжу») ва Достонбек Турсунов («Пусан Ай Парк») бор.

Хуршид Ғиёсов — Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида тарбия олган. У 2016 йил мавсумида «Обод» жамоасида тўп сурган. 2020 йил бошида эркин агент сифатида «Аньянг» клубига ўтган. 25 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида бешта ўйинда иштирок этган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчи 500 минг еврога баҳоланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган