Ўзбекистонлик талаба ва ишчилар июнь ойи сўнггида Жанубий Кореяга учадиган рейсларга қўйилади

Asiana Airlines самолёти . Wikipedia.org сайтидан lasta29 фотосурати

Июнь ойи сўнггидан июль ойи охирига қадар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида авиарейслар ишга туширилади ва ундан ўзбекистонлик талабалар ва ишчилар фойдаланиб қолишлари мумкин. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг матбуот котиби Ортиқхўжа Норов бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида хабар беради.

Инчхон — Тошкент — Инчхон йўналишидаги рейслар 29 июнь, 6, 13, 20 ва 27 июль кунлари амалга оширилади. Парвозларни South Asian Airlines авиакомпанияси амалга оширади. Норов Ўзбекистондан Кореяга учиш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмаслигини айтади. Бундан ташқари, Кореядан Ўзбекистонга қайтган ҳамюртлар 14 кунлик карантин назоратига олинмайди.

Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун юнг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 2019 йил маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда 75 320 нафар Ўзбекистон фуқароси яшаб, ишлаган ва улар чет элликларнинг 3 фоизини ташкил этган. Кореяда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг сони 10 499 та одамни ёки бу ердаги хориж талабаларининг 5,8% ташкил этади. 2017 йили Жанубий Кореяда 63 мингта ўзбекистонлик яшаган. Миграция оқимининг ортиши икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлди. 2018 йил Ўзбекистон кореяликлар учун визасиз режимни жорий этди, Корея эса ўз навбатида ўзбекларнинг виза олиш жараёнини тезлаштирди.

Бундан олдин, Агентлик Жанубий Кореядаги ўртача ойлик маоши 1,8 млн вон ($1500га яқин) экани ва бу ҳолат нафақат мигрантлар аҳволини яхшилашга, балки мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир ўтказишини таъкидлаганди. Шу билан бирга ўзбек мулозимлари, ушбу юртга ноқонуний, нолегал бориш катта жарима солиниши ва депортация билан тугашидан огоҳлантирадилар.

Ушбу ҳафта Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Исроил элчиси билан учрашганини маълум қилди. Элчи 25 июнда Тель-Авивдан туристлар билан келадиган авиарейсга рухсат берилишини сўраган. Қўмитадагилар икки мамлакат ўртасидаги туристларнинг борди-келдисига тайёр эканликларини билдирганлар.

Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Корея ва Исроилни эпидемиология вазиятидан келиб чиқиб «яшил давлатлар» рўйхатига киритган. Ушбу давлатлардан учиб келган йўловчилар карантин назоратига олинмайди. «Сариқ мамлакатлар» — Малайзия, Таиланд, Сингапур ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган одамлар икки ҳафта уй карантинида бўладилар. «Қизил» рўйхатдаги давлатлардан келган барча йўловчилар карантин назоратига олинади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ