Лондондаги ICE биржаси маълумотларига кўра, Brent русумли нефть нархи 2020 йил 6 март кунидан бери илк бор 43 АҚШ доллари чегарасидан ўтиб кетди, WTI русумли нефтнинг бир баррели эса 40 доллардан зиёд нархда сотила бошлади.
Лондон биржасида 2020 йил август ойида етказиб бериладиган Brent русумли нефть жума кунги кўрсаткичларга нисбатан 3 фоизга ўсди. Нарх ўсиши ОПЕК+ мамлакатлари ва шу жумладан, Россия бир кеча кундузда қазиб чиқариладиган нефть миқдорини 9,7 миллион баррель чегарасида белгиланган квотани яна бир ойга (яъни, июль ойининг охиригача) чўзишга келишганлари билан изоҳланмоқда. Мазкур учрашув кутилаётган пайтнинг ўзида, май ойининг сўнгги ва июнь ойининг биринчи ҳафтасида нархлар 10 фоиздан ҳам юқорига кўтарилди.
Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги раҳбари Александр Новакнинг билдиришича, нефть бозоридаги энг ёмон давр апрель ойида ўтиб бўлинди. “Бугунги кунда бозор босқичма-босқич тикланмоқда. Бунга ОПЕК+ ташкилотида эришилган келишув ҳамда карантин чораларининг бекор қилиниши ортидан нефтга талаб қайта тикланаётгани сабаб бўлмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Март ойида ОПЕК+ ташкилотида келишувга эришиб бўлмади, унинг иштирокчилари нефть қазиб чиқаришни қисқартириш бўйича битимни чўзиш ҳақида бирор битимга эриша олмадилар ва натижада Brent русумли нефть нархи деярли учдан бирига қулади ва шундан кейин россия рубли ва қозоқ тенгеси кескин тарзда қадрсизланиб кетди. Апрель ойининг бошида ОПЕК+ иштирокчилари бозорни қўллаш мақсадида 1 майдан бошлаб нефть қазиб чиқаришни қисқартиришга келишиб олдилар, бироқ бу россия ва қозоқ валюталарининг курсини қайта тикламади. Нефть нархлари 20 апрель куни кечқурун тарихда илк бор бир баррель учун 0 доллардан ҳам пасайиб кетди, яъни яъни сотувчи сотилган ҳар бир баррел учун ўз чўнтагидан пул тўлаш мажбуриятини бўйнига олган.