Эронда самолёт қулашидан 176 нафар инсон ҳалок бўлган

Қизил Яримой ташкилоти фотосурати

Эронда Украинага тегишли Boeing 737 русумли самолёт ҳалокатга учради. Ҳаво лайнери бортида 167 та йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзолари бўлган, деб хабар беради 8 январь куни Isna нашри.

Эрондаги Қизил Яримой жамиятининг қутқарув хизмати раҳбари Мортеза Салимининг таъкидлашича, қутқарувчилар фожиа содир бўлган жойга кетганлар, лекин одамларнинг тирик қолишидан умид қилиш қийин.

Самолёт Имом Хомейни аэропортидан парвоз қилгандан сўнг бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган. Воқеа тасвири тушган видеога кўра, ҳаво лайнери ерга текканда портлаб кетган. Украина Ташки ишлар вазирлиги самолётдаги барча одамларнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Салимининг сўзларига кўра, самолёт қолдиқлари жуда катта ҳудудга сочилиб кетган. У маҳаллий аҳолидан қутқарувчилар ишига ҳалақит бермасликни илтимос қилган.

Flightradar порталининг маълумотига кўра, самолёт Киев томон парвоз этган. У бир ярим соатлик кечикиш билан Теҳрондан эрталабки соат 6:42 да учган. Ҳаво кемаси янги бўлиб, уни Ukraine International Airlines компанияси 2016 йили сотиб олган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • 2010 йил тўполонларидан сўнг Ўш шаҳри қай аҳволда эди. Фожиа кунига бағишланади

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида

  • Сардоба сув тошқини туфайли одамлари уйларидан маҳрум бўлган Оқолтин туманида нималар содир бўлаётгани ҳақида