Ўзбекистоннинг илк ташрифи

Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Ғалаба парадида. Ўзбекистон президенти матубот хизмати фотосурати

Бу йили СССРнинг Улуғ Ватан Урушида қозонган ғалабасига аталган паради ўзгача бўлди. Албатта, у 9 май куни нишонланиши керак эди, лекин коронавирус бунга ўзгартириш киритолди. Пандемиянинг этаги кўринмаётган бўлсада, Россия ҳукумати фашизм устидан ғалабанинг 75 йиллигини тантанали нишонлашга қарор қилди. Бу каби парад илк бор 1945 йил 24 июнда бўлиб ўтганди, ва РФ президенти Владимир Путин бошқа санани ўйлаб ҳам ўтирмади.

Бу йилги параднинг ўзига хослиги шундаки, унда бошқа давлатлар армияси вакиллари ҳам иштирок этдилар. Марказий Осиё ҳам четда турмади. Бешта республика, ҳаттоки Туркманистон ушбу парадга ўз ҳарбийларини юборди. Фақат Ўзбекистон учун Қизил майдондаги парадда иштирок этиш дебют эди. Қўшниларининг Россия Биринчи каналида жонли эфирга узатиладиган тадбирда иштирок этишда тажрибалари бор эди.

Марказий Осиё мамлакатлари армияси вакиллари алифбо тартибида бирин-кетин трибуна олдидан ўтиб бордилар: Қозоғистон, Қирғизистон, кейин бир неча давлат делегатларидан сўнг — Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Путин таклифига кўра, энг яхши ҳарбий қисм десантларидан ташқари Россия пойтахтига Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам ташриф буюрдилар. Шу ерга келганда, Туркманистон бироз ўзини бошқача тутди. Унинг етакчиси Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз туғилган кунини нишонлашини айтиб ташрифдан воз кечди. Шунингдек, парадда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳам кўринмади. Лекин бунга COVID-19 айбдор бўлди. Москвага келган қирғиз делегацияси аъзоларидан иккитасида коронавирус борлиги аниқланди ва Жээнбеков парадни телевизор орқали томоша қилишга мажбур бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ