Самарқанддан Детройтгача

Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

Марказий Осиё мамлакатларининг хавфсизлик ва атроф-муҳит, минтақадаги савдони ривожлантириш ва сармояларни жалб қилишга доир умумий муаммоларини қандай ҳал этиш мумкин? Минтақа республикалари АҚШ ва дунёдаги энг йирик сиёсий ва молиявий гуруҳлар билан қай усулда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши мумкин? «Самарқанддан Детройтгача, ёки С5 плюс 1 бу нима» деб номаланувчи фильмни яратган Ўзбекистон ва Тожикистон журналистлари ушбу фильмда юқоридаги саволларга жавоб излашга уринадилар.

Фильмнинг муаллифи ва режиссёри тожик журналисти Фарруҳ Аҳроров бўлади, тасвирга олиш гуруҳида ўзбек операторлари Асқар Якубов ва Баҳодир Расулов, видеоинженер Мўъмин Собир ва Тожикистондан муҳаррир Барно Назарова иштирок этган. Продюсерлар, логистлар ва таржимонлар АҚШ ва Канада томонидан қатнашган. Фильм Қўшма Штатлари ва Марказий Осиёнинг бир неча шаҳарларида суратга олинган.

Картинада АҚШнинг энг яқин қўшниларидан бири бўлмиш Канада билан ҳамкорлиги замирида ўзаро манфаатли қўшничилик модели кўрсатилган ва америкаликлар ушбу тажрибасини Марказий Осиё мамлакатларига таклиф қиладилар.

«Ҳар қандай мамлакат тараққиёти учун турли хил механизмлар комбинацияси керак. Бироқ, энг муҳими— одил ҳукуматга, адолатли қонунларга эга бўлишликдир. Зеро, пировардида на Жаҳон банки, на АҚШ ва на Хитой мамлакатингиз ривожланиши учун муҳим омил бўла олади. Мамлакатнинг инвестиция имижини кўтариш учун иккита муҳим нарса бор. Биринчиси — адолатли, очиқ ва самарали давлат бошқарувидир. Шундагина хусусий инвестор мамлакат иқтисодиётига пул тикади. Иккинчиси— инсон ресурсларини ривожлантириб, самарали маориф базасини яратишдир», — дейди фильмда Америка ишбилармонлар институтининг (AEI) трансчегаравий савдо ва ҳамкорлик резиденти Клод Барфилд.

«Самарқанддан Детройтгача» ҳужжатли фильмни NGO Journalism and Democracy YouTube-каналида рус, тожик ва инглиз тилларида кўриш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Москва мэрининг буйруғи билан қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди. Бироқ бу чора вақтинчалик эканлигига прорабларнинг ишончлари комил

  • Тожикистон қонунчилик ҳокимияти эндиликда ижроя ҳокимияти билан қоришиб кетган

  • Психотерапевт Азизбек Болтаев — ўзини яккалаш даврида оилада тотувликни қандай қилиб сақлаб қолиш ва тушкунлик кайфиятидан қутилиш ҳақида

  • Карантин туфайли ҳалок бўлган мигрантларнинг жасадларини ватанга олиб кетишнинг иложи бўлмаяпти