Қирғизистон ва Тожикистон ОФК Чорлов лигасида иккитадан ўринга эга бўлди

sport.kg сайти фотосурати

Қирғизистон ва Тожикистон 2026/27 йилги Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Чорлов лигасида иккитадан вакилга эга бўлади, деб хабар беради Eurasia Football нашри. Қирғизистоннинг «Мурас Юнайтед» ва Тожикистоннинг «Регар-ТадАЗ» жамоалари ҳам турнирнинг саралаш босқичида иштирок этади.

Қирғизистон ва Тожикистон бир нечта Ғарбий зона ассоциациялари — Фаластин, Яман, Непал ва Шри-Ланка — лицензияланган клубларни майдонга тушира олмаганидан сўнг қўшимча ўринларни олдилар. ОФК бўш ўринларни лицензияланган клубларга эга кейинги муносиб ассоциациялар ўртасида қайта тақсимлади. Бу қайта тақсимлаш ўтган йили ҳам бўлиб ўтганди, шу сабаб «Мурас Юнайтед» турнирда иштирок этганди.

Турнирнинг дастлабки босқичида Қирғизистоннинг «Дордой» клуби ўз уйида Сурия клуби билан ўйнайди, «Мурас Юнайтед» Бангладешнинг «Фортис» жамоаси билан сафарда ўйнайди ва Тожикистоннинг «Регар-ТадАЗ» жамоаси Мальдивнинг «Мазия» клубига қарши гуруҳ босқичига чиқиш учун курашади.

Ғарбий зонадаги яна бир жуфтлик — Бутаннинг «Паро» жамоаси Афғонистоннинг «Абу Муслим» жамоасига қарши ўйнайди.

Барча ўйинлар 11 август куни бўлиб ўтади.

Шуни таъкидлаш лозим, Тожикистоннинг «Истиклол» жамоаси ҳам Туркманистоннинг «Аҳал» жамоаси каби турнирнинг гуруҳ босқичида саралашни четлаб ўтган ҳолда ўйнайди. Ғарбий зона гуруҳ босқичи ўйинлари 17-23 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган

Бешта клуб тўғридан-тўғри Ғарбий зона гуруҳ босқичига йўлланма олади. Яна бешта жамоа дастлабки босқичдан ўтади. Бундан ташқари, ОФК Чемпионлар лигаси -2 дастлабки босқичида мағлуб бўлган иккита Ғарбий зона клуби Чорлов лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олади.