Қирғизистонда 13 та тиббиёт университети шу йилнинг май ойида ўтказилган давлат аккредитациясидан ўта олмади ва яна еттитаси унда қатнашмади. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аккредитациядан ўта олмаган университетлар рўйхатига қуйидагилар киради:
•Авиценна халқаро тиббиёт университети;
•АДАМ университети;
• Роэл Метрополитан университети;
• Алтамими халқаро университети;
• «Ала-Тоо» халқаро университети;
• Халқаро тиббиёт университети;
• Қирғизистон тиббиёт ва стоматология институти;
• Салимбеков университети;
• Евроосиё халқаро университети;
• Бишкек халқаро тиббиёт институти;
• Халқаро тиббиёт ва фан университети;
• Марказий Осиё халқаро тиббиёт университети;
• Ўш халқаро тиббиёт университети
Қуйидаги муассасалар аккредитация учун ариза топширмаган:
• И. Арабаев Қирғизистон давлат университети;
• Боткен давлат университети;
• С. Нааматов номидаги Норин давлат университети;
• К.И. Скрябин номидаги Қирғиз миллий аграр университети;
• Халқаро фан ва бизнес университети;
• Н.Р.З Қирғизистон халқаро университети;
• «Заманбап» тиббиёт институти
2025 йил август ойида чиқарилган президент фармонига кўра, ушбу таълим муассасалари давлат дипломларини бериш ва талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Улар фақат академия назорати остида тайёргарлик курслари ёки клиник ўқув марказлари сифатида фаолият юрита оладилар.
И.К. Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси ректори Индира Кудайбергенованинг сўзларига кўра, аккредитациядан ўта олмаган муассасаларнинг талабалари сентябрь ойига қадар бошқа тиббиёт олий ўқув юртларига қайта тақсимланиши керак.
Шуни таъкидлаш лозим, Қирғизистон тиббиёт академияси, бошқа иккита тиббиёт университети: Б.Н. Ельцин номидаги Қирғиз-Россия славян университети ва Қирғиз-Туркия «Манас» университети қатори аккредитация жараёнида иштирок этишдан озод қилинган.
Тўртта таълим муассасаси олти йил муддатга аккредитация олди:
• Ўш давлат университети;
• Қирғизистон халқаро университети ўқув, илмий ва ишлаб чиқариш комплекси;
• Халқаро тиббиёт олий мактаби;
• С. Тентишев номидаги Осиё халқаро университети.
Қуйидаги ўқув даргоҳлари бир йил муддатга аккредитациядан ўтказилди:
• Ж. Баласагин номидаги Қирғизистон миллий университети;
• Жалолобод давлат университети;
• Б. Сидиқов номидаги Қирғиз-Ўзбек халқаро университети;
•К. Тинистанов номидаги Иссиқкўл давлат университети;
• Жалолобод халқаро университети;
• Жанубий Осиё университети;
• Халқаро Европа университети
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий дастурларнинг давлат аккредитацияси ягона мезонларга асосланганини тушунтирди: мутахассислар ходимлар таркибини, клиник иншоотлар мавжудлиги, моддий-техник жиҳозлар, ўқув дастурлари, жараёнларни ташкил этиш ва мутахассисларни тайёрлаш сифатининг бошқа асосий кўрсаткичларини баҳолайдилар.
Вазирлик аккредитация шунчаки расмий талабларга мувофиқликни текширишдан иборат эмаслигини таъкидлади. Асосий мақсад — шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги даражасини чинакамига ошириш, беморлар учун хавфларни камайтириш ва миллий тиббий таълим тизимига ишончни мустаҳкамлашдан иборатдир.



