Истанбулнинг собиқ мэри ва мухолиф сиёсатчи Экрем Имомўғли маҳаллий прокурорни ҳақорат қилгани ва қўрқитгани учун 1 йил 8 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар берди.
Ҳукм 16 июль куни Истанбулда эълон қилинди. Аммо суд прокурорнинг сиёсий фаолиятини ман этиш ҳақидаги талабини қаноатлантирмади: Имомоғли сайловларда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Суд мажлислари Имомоғли алоҳида жиноий иш юзасидан март ойидан бери ҳибсда сақланаётган максимал хавфсизликдаги Силиври қамоқхонасида бўлиб ўтган. Мажлисларда мухолифат вакиллари, жумладан Жумҳурият Халқ партияси раҳбари Ўзгур Ўзел ҳам фаол иштирок этган.
Имомоғлига қарши айбловлар 2025 йил 20 январда бўлиб ўтган жамоатчилик ҳайъатида берилган баёнотлар учун қўзғатилган, прокуратура буни мансабдор шахсни очиқ ҳақорат қилиш ва таҳдид деб ҳисоблаган. Суд жараёнида прокурорлар 7 йилу 4 ойгача қамоқ ва сиёсий фаолиятини ман қилишни талаб қилган, бироқ суд енгилроқ жазо тайинлаган.
Суд Имомўғлини «терроризмга қарши курашда иштирок этган шахсларга намойишкорона ишора қилиш» айблови бўйича оқлаган, бироқ уни «Вазифаларини бажараётган мансабдор шахсни очиқ ҳақорат қилиш» моддаси бўйича 1 йил 5 ой 15 кунга, «Таҳдид» моддаси бўйича эса 2 ой 15 кунга озодликдан маҳрум қилшган. Ҳаммаси бўлиб Имомўғли 1 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Собиқ мэрнинг ўзи эса суддаги сўнгги нутқида ишни сиёсий мотивга эга деб атаган ва уни жиноий жавобгарликка тортиш бўлажак президентлик сайловлари билан боғлиқлигини таъкидлаган. Сиёсатчининг адвокатлари ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эканини маълум қилишган.
ℹ️ 55 ёшли Экрем Имомўғли 2019 йилдан буён Истанбул мэри бўлиб ишлаган. 2025 йил мартида унинг ҳибсга олиниши ортидан мухолифатнинг норозилик намойишлари тўлқини бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.