Жиззах вилоятида 520 миллион долларлик 200 та инвестиция лойиҳаси портфели шакллантирилди. Маҳаллий мутасаддиларга кўра, улар натижасида 12 мингта иш ўрни, бюджетга қўшимча 120 миллиард сўм тушум, 100 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши кўзда тутилган. 7 июль куни Республика президенти Шавкат Мирзиёевга вилоятни иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисобот тақдим этилди, деб хабар қилади унинг матбуот хизмати.
Таъкидланишича, янги ташаббуслар давлат раҳбари фармойиши билан Жиззах вилоятида ташкил этилган «Ислоҳотлар штаби»ининг фаолияти туфайли юзага келган. Бу орган ҳукумат вакиллари, соҳа мутахассислари, етакчи тадбиркорлардан ташкил торган.
Йиғилишда таъкидланишича, ўтган йил охирида вилоятни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Хусусан, 2025 йили 2 миллиард долларлик сармоя жалб этиш, экспортни 285 миллион долларга етказиш, 168 минг кишини иш билан таъминлаш кутилмоқда.
Белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, жорий йилнинг олти ойида вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 200 та лойиҳа амалга оширилди. Инвестициялар оқими 662 миллион долларни ташкил этди.
Аммо ҳудудий кўрсаткичлардан ортда қолаётган туманлар ҳам бор. Жумладан, Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор, Мирзачўл. Шу муносабат билан Мирзиёев янги тадбиркорлик ташаббусларини биринчи навбатда ушбу ҳудудларда амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Йиғилишда яқинда қиймати 250 миллион долларлик йирик туристик мажмуалар фойдаланишга топширилгани таъкидланди. Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши туфайли меҳмонлар оқими икки баробар ортган.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Аммо бу ерда ҳамма нарса силлиқ эмас. Масалан, вилоятда 1 миллион 300 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари мавжудлигига қарамасдан, уларнинг атиги 40 фоизида экинлар етиштирилади. Қолаверса, ҳар гектардан олинадиган ўртача даромад республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан паст. Ваҳоланки, оқилона ёндашиш билан чорва учун озиқ-овқат ва озуқа ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш мумкин, деди президент.
Мирзиёев, шунингдек, ҳокимлар «ислоҳотлар штаби» билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат соҳаларида «катта сакраш» қилиши кераклиги таъкидлади. Шундагина Жиззах вилояти инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадлари ва экспорт ҳажмининг ўсиши бўйича жадал ривожланаётган ҳудудлардан бирига айланиши мумкин, деди республика раҳбари.