Осиё Кубогидаги омадсизликдан сўнг украиналик мутахассис Қирғизистон терма жамоасини тарк этди

Сергей Крючков. koom.press сайти фотосурати

Украиналик мутахассис Сергей Пучков Қирғизистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

«Онлайн форматда ўтказилган Ижроқўм йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, Осиё Кубогидаги муваффақиятсиз ўйин инобатга олинган ҳолда Сергей Пучков эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бош мураббий билан бирга мураббийлар штаби ҳам ишдан бўшатилди», — дейилади хабарда.

Пучков ўтган йил декабрь ойида Қирғизистон U-20 терма жамоасини бошқарганди. Осиё Кубоги бошланишига бир ой қолганди. Ўшанда умуман кутилмаганда жамоани турнирга олиб чиққан Мирлан Эшенов четлатилди.

Натижада Қирғизистон терма жамоаси кўрсаткич бўйича Осиё Кубогида энг ёмон жамоага айланди – ҳар учала ўйинда 3:14 умумий ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоанинг янги мураббийи этиб ким тайинланиши айтилмаган.»

Сергей Пучков Украина Премьер-лигасининг «Таврия» ва “Металург» клубларида мураббий сифатида ишлаган. Украина кубогини қўлга киритган. У арманларнинг «Гандзасар» клуби, шунингдек Қирғизистон кубогини қўлга киритган Жалолободнинг «Мурас Юнайтед» жамоаси билан ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида