Александр Крестинин: «Қирғизистонда тўртта янги футбол клуби пайдо бўлади»

Александр Крестинин (ўнгда) ва Канимет Аралбаев. "Барс" ФК матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистонда янги «Барс» футбол клуби ташкил топгани расман эълон қилинди. Қирғизистон миллий терма жамоаси, Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларининг собиқ устози Александр Крестинин жамоага бош мураббий этиб тайинланди. «Фарғона» янги клуб истиқболи билан қизиқди.

— Суратда Канимет Аралбаев билан биргасиз. Унинг жамоага қандай алоқаси бор?

— Канимет — клуб директори. Мен уни анчадан бери биламан — у 2010 йилда менинг жамоамда ўйнаган. Яхши одам. У яхши футболчи эди. У менга таклиф билан чиқди ва биз ҳамкорлик қилишга қарор қилдик. Лойиҳа истиқболли ва тўғри. Ҳаммадаям нолдан лойиҳа яратиш имконияти бўлмайди. Бизда эса шундай имконият бор. Шунинг учун лойиҳа жуда қизиқ.

— Янги клуб қаерда эълон қилинади?

— Дарҳол олий дивизионга. Лига 14 та жамоага кенгайтирилади.

— Иккинчи дивизиондан бошқа жамоалар кўтариладими?

— Йўқ, биз нолдан тўртта янги клуб яратиш ҳақида гапиряпмиз. Келгуси мавсумда эса лига очиқ бўлади — иккита жамоа тўғридан-тўғри қуйи лигага тушади, қолган иккитаси иккинчи дивизиондан кўтарилади.

— Бу ижобий ўзгаришларми?

— Албатта. Қирғизистонлик футболчиларга кўпроқ ўйин вақти берилади. Қаршилик кучаяди. Легионерлар келади, уларнинг ёнида қирғизистонликлар ўстб етишади, бу эса болаларнинг индивидуал ривожланишига таъсир қилади. Асосийси, маҳаллий футболчиларга этибор қаратиш.

— Жамоани қандай шакллантириш борасида тушунча борми? Тўртта клубга ўйинчиларни қаердан олиш мумкин?

— Ҳозир жамоа шаклланиш босқичида. Айрим футболчилар билан шартнома имзолаганмиз. Аммо хорижлик ўйинчилар чегараси аниқ бўлиши учун якуний регламентни кутяпмиз. Ўтган мавсумда майдонда Қирғизистон паспорти билан уч киши бор эди, қолганлари хорижликлар эди. Умид қиламанки, бу йил ҳам худди шундай бўлади.

— «Барс» қаерда бўлади?

— Қоракўлдаги янги стадионда ўйнаймиз. Тренинг масалаларига келсак, биз уларни муҳокама қиламиз. Биринчи йиғин 10 январь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Кейин йиғинга борамиз (ўқув-машғулот йиғини — Фарғона изоҳи). Қаерда бўлишимиз баҳорга яқинроқ аниқ бўлади.

— «Барс» терма жамоада ўйнаган тажрибага эга футболчилардан, жумладан, фахрийлардан тузилади, дейишяпти. Мурзаев ва Рустамовни кутамизми?

— Рустамов аниқ бўлмайди. У Россияга кетган, унинг ўз режалари бор. Қолган футболчилар учун музокаралар давом этмоқда.

— Кичинчи?

— Биз уни ўз сафимизда кўришни истардик, аммо мен Валеранинг таклифимизга қизиқишига шубҳа қиламан. У яхшироқ вариантларга эга.

— Молиявий ишлар?

— Албатта. Бизда янги клуб бор. Дастлаб анча қийин бўлади. Ҳамма нарсани параллел қилишга тўғри келдаи. Жиддийгина молиявий юк тушади.

— Ташиев ҚФУ раҳбари лавозимига келгач, қирғиз футболчиларига, жумладан, хориждан келган футболчиларга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтди. Сиз улардан биронтасини кўриб чиқяпсизми? Масалан, Элхан Будиновни?

— Чет элда яхши карьерага эга йигитларга тегмаймиз. Уларда шундоқ ҳам ишлар жойида.

— Маҳаллий ўйинчиларчи? Ирискелди Маданов, масалан? Автандил Дуйшоев клубсиз ҳозир.

—Ички чемпионатдаги йигитларга келсак, чемпионатда Осиё Кубогига чиққан ёшлар жамоасининг таянч клублари бор. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари бор, биз уни йўқ қилмаймиз. Лекин, албатта, янги ёшларни кашф этиш керак. Лига кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда ёш футболчиларни моддий жиҳатдан қизиқтириш жуда қийин. Кўпчилик нотўғри шартларни ўрнатади. Шундай қилиб, шаклланган ўйинчилар билан музокара қилиш осонроқ. Иш давом этмоқда.

— «Барс» ташкил этилаётганини эшитганимда, Туркманистоннинг «Аркадаг» клуби билан ассоциациялар пайдо бўлди, у лигадаги барча энг яхши футболчиларни бирлаштирганди.

— Албатта, биз энг яхши ўйинчиларни йиғишга қарши эмасмиз, лекин бу содир бўлиши даргумон. Одамларнинг клублар билан амалда мавжуд шартномалари бор. Агар йигитларнинг ўзлари рози бўлишса, бу бошқа гап. Биз бу борада ишлаяпмиз. Қирғизистонлик футболчи учун кураш жиддий кечмоқда. Имкониятлар чексиз эмас.

— Яъни, легионерларга таяниладими?

— Биринчи навбатда қирғизистонлик футболчиларни инобатга оламиз. Легионерлар билан эса бўшлиқни тўлдирамиз, муаммоли ўринларни ёпамиз. Қирғизистонликларга қараганда улар билан музокара қилиш осонроқ.

— Ўзак шаклландими?

— Ҳа, айтишимиз мумкинки, жамоанинг ярми йиғилиб бўлди. Йигитларнинг барчаси Қирғизистон чемпионатидан.

— Қайтадиганлар кутиладими? Яқинда «Пахтакор» президенти Ортиқхўжаев жамоага Кими Мерк керак эмаслигини айтди.

— Унинг отаси билан алоқаларимиз бор. Биз гаплашдик, лекин ҳозирча ҳеч ким ҳеч қандай таклиф билан чиқмади.

— Николай Давидов? Унинг ўйинчи сифатида фазилатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Бу борада иш олиб борилмоқда. Тез орада жавоб оламиз. Ижобий натижага умид қиламиз. У яхши футболчи ва Германияда кўп гол уряпти. Мен уни анчадан бери кузатиб келаман. Мен учун у жуда истиқболли футболчи.

— У терма жамоага чақириладими? Нима бўлсаям, у Қирғизистон чемпионатида кўзга ташланарди.

— Биз боримизда термага чақирилганди. Кетганимиздан кейин эса — йўқ. Кейинчалик уни таклиф қилишни бош мураббий ҳал қилади. Менимча, унинг шанси бор.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?