Исломгача бўлган қадимий деҳқонларнинг Меҳргон байрами, Беташар маросими, шунингдек рубоб чолғу асбоби ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Тегишли қарор халқаро ташкилотнинг 4-7 декабрь кунлари Парагвай пойтахти Асунсьон шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинди.
Меҳргон байрамини рўйхатга киритиш учун Тожикистон ва Эрон томонидан ариза берилган. Бу форс тилида сўзлашувчи халқлар орасида деҳқонларнинг кузда нишонланадиган ва ҳосил терими тугашини билдирувчи байрамдир. У инсон ва табиатнинг уйғунлигини англатади. 2009 йили Марказий Осиё республикаси ҳукумати бу анъанани тиклади, ўшандан бери байрам расмий тус олди ва бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.
Рубоб чолғу асбоби тўрт давлат: Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон ариза берган. Ушбу рўйхатдаги охирги мамлакат бироз қизиқ кўринади, зеро ҳокимиятдаги «Толибон»* радикал ҳаракати мусиқани тақиқлаган ва вайрон қилинган мусиқа асбоблари ҳақида мунтазам равишда хабар беради. Рубоб — Ўрта Осиёда кенг тарқалган ва арабча сўздан келиб чиққан торли чолғу асбобидир. Рубобнинг бир неча турлари маълум, масалан, помир, афғон, қашқар рубоблари.
Шунингдек, Қозоғистон томонидан кўрсатилган Беташар маросими ЮНEСКО маданий мероси рўйхатига киритилган. Оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, бу тўйда келиннинг «юз очиши» маросимидир. Бу одат қизни куёвнинг қариндошлари билан таништириш мақсадида амалга оширилади. Дастлаб келин юзи рўмол билан ёпилади ва меҳмонларга олиб чиқилади ва у ерда келин таъзим қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Марказий Осиёдаги бир қанча географик объектлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эди. Шундай қилиб, реестрга Буюк Ипак йўлининг Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳудудидан ўтувчи қисми, шунингдек, Тожикистондаги «Тигровая балка» («Йўлбарс жари») қўриқхонасининг тўқай ўрмонлари киритилди.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).