Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрон клубига кўчиб ўтади

Жоэл Кожо. «Динамо» матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон миллий терма жамоаси ва Самарқанд «Динамо»си ҳужумчиси Жоэл Кожо фаолиятини Эроннинг «Истиқлол» клубида давом эттириш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда «Фарғона»га вазиятдан хабардор манба маълум қилди.

Айрим маълумотларга кўра, компенсация пули 300 минг еврони ташкил қилади. Агар Жоэл Кожо «Истиқлол»га ўтса, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жамоадошига айланади.

«Истиқлол» футбол клуби шу йилнинг сентябрь ойида Кожони қайтариб олмоқчи бўлган, бироқ «Динамо» раҳбарияти футболчини сотишдан бош тортган, чунки Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилган ва жамоанинг асосий ўйинчиси бўлган Кожони алмаштиришнинг иложи бўлмаганди. Жоэл Кожо норозилигини омма олдида билдирди, аммо масала ҳал қилинганди.

Жоэл Кожо — асли ганалик. 2017 йили Қирғизистонга кўчиб ўтган. У «Алай» ва «Дордой»да ўйнаб, чемпионат тўпурари бўлган. Қирғизистон фуқароси билан турмуш қурган ва республика фуқаролигини олган. 2023 йили у спорт фуқаролигини ўзгартирган ва Қирғизистон терма жамоасига чақирилган. Ўша йили Самарқанднинг «Динамо» жамоасига ўтган. Жамоанинг Суперлигага қайтишига ёрдам берган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида