Қирғизистон ФВВ сел оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берди

mir24.tv сайти фотосурати

2024 йил бошидан Қирғизистонда сел 22 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Бу статистик маълумотларни республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Эделбек Қулматов парламентдаги «Ата Журт» фракцияси йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради 24.kg.

ФВВ вакилининг айтишича, жорий йилнинг саккиз ойи давомида мамлакатда 331 та сел оқими қайд этилган. Натижада 3752 та уй, 84 та ижтимоий объект, 411 километр йўл сув остида қолган. Бундан ташқари, табиий офатлар натижасида 29 километр узунликдаги каналлар вайрон бўлган, 99 та бино хавфли деб топилган, 126 та автомобиль шикастланган.

Чорвачиликка жиддий зарар етган. Расмий маълумотларга кўра, сел оқибатида 88 бош қорамол, 174 бош қўй, 9 бош от, 628 бош парранда нобуд бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра,

табиий офатдан кўрилган жами зарар 1,25 миллиард сомни (тахминан 15 миллион доллар) ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида кучли ёмғирлар натижасида Ўш вилояти ҳудудларида кучли сел оқимлари кузатилган эди. Вилоят маъмурий маркази мэрияси томонидан фавқулодда ҳолат жорий этилган. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар сув босган кўчалар, бозорлар ва майдонларнинг даҳшатли тасвирларини тарқатиш бўйича бир-бири билан рақобатлашган. Одамлар уйларнинг томларига чиқиб офатдан жон сақлашга мажбур бўлишган ва каби кучли сув оқими қоғоздан ясалган қайиқлар каби машиналарни осонгина оқизиб кетаётганини гувоҳи бўлишган.

Натижада бир неча киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, қутқарувчилар икки-уч кун давомида сел оқизиб кетган жасадларни қидириш бўйича операция олиб боришган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ