Жаҳон банки: Қирғизистонда маблағ йўқлиги сабаб ўз вақтида овқатланмаётган одамлар сони ортиб бормоқда

kyrgyzeli.ru сайти фотосуратм

Қирғизистонда маблағ йўқлиги сабаб ўз вақтида овқатланмаётган одамлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг (ЖБ) 18 июнь куни тақдим этган «Қирғизистон Республикасини тинглаймиз» тадқиқотида айтилади, деб ёзади Economist.kg.В

2024 йил биринчи чорагида мамлакатда етарли миқдорда озиқ-овқат сотиб олган ва жамғармага эга бўлган уй хўжаликлари улуши ортган. Шу билан бирга, коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашга қодир уй хўжаликлари улуши камайган, бошқа эҳтиёжларни тўлаш учун озиқ-овқат истеъмолини камайтиришга мажбур бўлганлар улуши ошган. Озиқ-овқат етишмаслигидан хавотирда бўлган респондентлар ва пул йўқлиги сабаб овқатланиш вақтини ўтказиб юбориб, камроқ овқатланадиган одамлар сони ҳам кўпайган.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, ойлик иш ҳақи уй хўжаликлари даромадининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда — умумий даромаднинг ўртача 35 фоизини ташқил этади. Иккинчи муҳим манба тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромаддир.

ℹ️ «Қирғизистон Республикасини тинглаймиз» тадқиқоти ҳар ойда мамлакат аҳолисининг миллий вакиллик сўрови ҳисобланади. Жаҳон банки уларни тез ўзгариб бораётган вазиятни мониторинг қилиш учун ўтказади, айниқса аҳоли фаровонлиги ва жамоатчилик фикридаги ўзгаришларга эътибор беради. Бундай тадқиқотлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистонда ҳам олиб борилади. Дастлаб, кенг қамровли юзма-юз базавий сўров ўтказилади, сўнгра унда қатнашган респондентларнинг тасодифий танланган намунаси билан ҳар ой телефон орқали суҳбатлар ўтказилади. Жаҳон банки таъкидлаганидек, бундай сўровлар натижалари тез ўзгаришлар ёки муҳим ислоҳотлар даврида энг фойдали ҳисобланади.

ℹ️ Аввалроқ Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг январь-апрель ойларида ўртача иш ҳақи 34 391 сўмга (394 АҚШ доллари) – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7 фоизга ошгани ҳақида хабар берганди. Агар ушбу республикадаги ўртача иш ҳақини Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, у энг паст кўрсаткич бўлмайди. Шундай қилиб, доллар ҳисобида ўтган йилнинг уч чораги якунларига кўра, Тожикистонда ўртача иш ҳақи тахминан 160 долларни, Ўзбекистонда – 356 долларни, Қозоғистонда – 775 долларни ташкил қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ