Тошкентда давлат тиббий суғуртаси ва электрон рецептлар жорий этилади

yuz.uz сайти фотосурати

2024 йили Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизми жорий этилади. Шу билан бирга, мутасадди ташкилотлар Сирдарё вилоятида уч йил аввал бошланган ана шундай тажрибадаги камчиликларни ҳам ҳисобга олишади. Бу ҳақда 21 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази ташаббуслари тақдимотида сўз борди.

Аниқлик киритилишича, тиббий суғуртанинг асосий муаммоларидан бири клиникаларнинг етарлича рақамлаштирилмагани бўлиб, шифокорлар ҳисоботларни тўлдиришга кўп вақт сарфлашади. Шу боис пойтахтдаги муассасалар, биринчи навбатда, компьютер ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади. Жорий йил охирига қадар «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» тизимлари ишга туширилади.

Ғоя муаллифларининг таъкидлашича,

бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.

Тошкент аҳолисига тиббий суғурта тизимининг аниқ алгоритми таклиф этилади, унинг асосини давлат томонидан кафолатланган хизматлар тўплами ва тақдим этилаётган дори-дармонлар ташкил этади. Биринчи ҳолда, мансабдор шахслар фуқароларга бириктирилган оилавий шифокорлар орқали беморларни ихтисослаштирилган мутахассислар ёки шифохоналарга юбориш механизмини ишлаб чиқади. Пойтахт аҳолиси ушбу тартиб бажарилган тақдирдагина бепул даволанади.

Суғурта полиси эгалари энг кўп учрайдиган касалликларни даволаш учун дори воситаларини беришни назарда тутувчи электрон рецепт асосида дорихоналарда бепул дори воситаларини олишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази ходимлари бошқа йўналишлар бўйича ҳам ташаббуслар билан чиқишди, масалан, бирламчи тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш ва тез тиббий ёрдам хизмати.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги етти йилда соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш ҳажми олти баравар кўпайиб, 33,5 триллион сўмга (2,6 миллиард доллардан ортиқ) етди. Янги шифохоналар қурилмоқда, муассасалар замонавий технологиялар билан жиҳозланмоқда, жойларда скрининг текширувлари ўтказилмоқда. Таҳлилларга кўра, соҳада аҳоли мурожаатларининг 30 фоизигина бирламчи бўғинда ҳал бўлаяпти. Айрим касалликлар бўйича даволаш услублари эскирган

Ана шу камчиликлар ҳисобга олиниб, еттита касаллик, хусусан, гипертония, юрак ишемик касаллиги, бронхиал астма, қандли диабет, гепатит каби касалликларни даволаш усуллари янгиланди. Йил охиригача яна 300 та клиник протоколлар қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам тизимида фуқароларнинг мурожаатларини саралашни оптималлаштириш мақсадида «колл-марказ»лар орқали беморларга маслаҳат бериш механизми яратилади. Тошкентда фельдшерлар ва педиатрлардан иборат жамоалар пайдо бўлади. Агар бу тажриба муваффақиятли ўтса, бу амалиёт республика бўйлаб кенг тарқалади.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида