«Росатом» бўлими Қирғизистонда бир нечта шамол электр станцияларини қуради

atomic-energy.ru сайти фотосурати

«Росатом»нинг шамол энергетикаси бўйича бўлими «НоваВинд» акциядорлик жамияти Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат 26 март куни Сочида бўлиб ўтаётган «АТОМЭКСПО» ХIII халқаро форуми доирасида имзоланди, деб хабар беради «Атоммедиа».

Иссиқкўл вилоятида қуввати 100 МВт бўлган биринчи шамол электр станцияси қурилади. «НоваВинд» шамол станциясининг жойлашуви бўйича бир қатор тадқиқотларни бошлаган, шунингдек, шамолни ўлчаш кампаниясини ўтказиш учун мачта ўрнатган. Иккинчи босқичда умумий қуввати 900 МВтгача бўлган шамол электр станцияси учун қўшимча майдонларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Бир кун аввал «Росатом»нинг яна бир тузилмаси – «Русатом сервис» АЖ Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан ушбу республикада кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича шартнома имзолаганди. Форумда Қирғизистонда кичик атом электр станциясини қуриш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.

ℹ️ «НоваВинд» АЖ 201 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Компания шамол энергетикаси соҳасидаги асосий ваколатларни бошқаради — дизайн ва қурилишдан тортиб энергетика ва шамол электр станцияларини эксплуатация қилишгача. Бугунги кунга қадар «НоваВинд» 1 ГВт дан ортиқ шамол энергияси қувватларини ишга туширган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ