Қирғизистон сув таъминотини яхшилаш учун ЕТТБдан 8 миллион евро миқдорида кредит олди

kg.akipress.org сайти фотосурати

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Қирғизистонга республиканинг тўртта шаҳрида сув таъминоти секторини яхшилаш учун 8 миллион евро миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда президент администрацияси матбуот хизмати хабар берди.

Гап 2023 йил 16 май куни Самарқанда республика раҳбари Садир Жапаров томонидан имзоланган «Қирғизистон сув хўжалиги барқарорлигини ошириш дастури – Қадамжой, Тошкўмир, Кўк-Жангак ва Айдаркен шаҳарлари кичик лойиҳалари» кредит шартномаси ҳақида бормоқда.

Кредит ҳар бири 2 миллион еврогача бўлган тўртта траншдан иборат бўлади. Маблағлар иш жойлари, оргтехника, ихтисослаштирилган автомашиналар, иш ва лаборатория жиҳозлари, ҳисоблагичларни калибрлаш ва синовдан ўтказиш учун ускуналар сотиб олиш ва етказиб бериш, маъмурий бино қуриш, шаҳарларда сув таъминоти тизимини тиклаш ва кенгайтириш учун ажратилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ