Тожикистон олий футбол лигаси 12 та жамоага кенгайтирилди

Тожикистон чемпионати Олий лигаси. ТФФ матбуот хизмати фотосурати

Тожикистон футбол федерасияси (ТФФ) Ижроия қўмитаси мамлакат чемпионати Олий лигаси иштирокчилари сонини 10тадан 12тагача кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда ТФФ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсум якунига кўра, Бохтарнинг «Вахш» ва «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода) клублари олий лигани тарк этиши, уларнинг ўрнига Биринчи лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган «Истаравшан» ва «Пандшер» (Балх) клублари тўпланиши керак эди. Бироқ жорий йил февраль ойи охирида Олий лиганинг икки клуби – Бохтарнинг «Кўктош» ва Восенинг «Файзканд» клублари молиялаштиришда муаммоларга дуч келаётгани сабаб олий дивизионни тарк этиши, ўрнига «Вахш» ва «Регар-ТадАЗ» рўйхатини сақлаб қолгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Март ойи бошида Кўктош ниҳоят пул топиб, лицензиядан ўтгани маълум бўлди. «Фарғона» нашрининг ТФФ лигани кенгайтиришни режалаштиряптими ёки иштирокчилардан бирини «чиқариб ташлайдими» деган сўровига жавобан матбуот хизмати 5 март куни расмий қарор қабул қилинишини кутишни сўради.

Натижада, ТФФ Ижроия қўмитаси Федерация президенти Рустам Эмомали билан биргаликда лицензиядан ўтишга қодир бўлган барча жамоаларни сақлаб қолишга қарор қилди. Клубларни лицензиялаш ва янги мавсумга қабул қилиш жараёнида Воссенинг «Файзканд» клуби молиявий ва инфратузилмадаги қийинчиликлар туфайли ҳали ҳам Олий лигада иштирок эта олм»слиги малум бўлди. Унинг ўрнини Биринчи лига бронза медали совриндори Ҳисорнинг “Баркчи» жамоаси эгаллади.

Бундан ташқари, ТФФ баёнотига кўра, Олий лига 14 та жамоагача кенгайтирилиши мумкин. Аммо Биринчи лигада мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаган Хўжанднинг «Ҳулбук» ва Ёвоннинг «Моҳир» клублари лицензиялашдан ўта олмади.

Шунингдек, Тожикистон чемпионатининг Биринчи лигаси иштирокчилари таркиби кенгайтирилиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионати Олий лигаси иштирокчилари сони мунтазам равишда ўзгариб туради. Шундай қилиб, 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда турнирда атиги саккизта, 2013 йили ўн битта, 2012 йили ўн учта, 2003 йили ўн олтита жамоа иштирок этган.

Тожикистон чемпионати Олий лигаси – 2024 мавсуми икки турдан иборат бўлиб, ҳар бир жамоа ўз майдонида ва сафарда ўзаро баҳс олиб боради. Умуман олганда, мавсум якунида ҳар бир клуб чемпионатда 22 тадан учрашув ўтказади. 2024 йилги мавсумда Олий лигада сўнгги ўринни эгаллаган жамоа биринчи лигага тушиб кетади ва чемпионатда ўн биринчи ўринни эгаллаган жамоа Тожикистон 2024 йилги биринчи лига кумуш медали совриндори билан ўтиш ўйинларини ўтказади. Чемпионат 6 апрель куни бошланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди