Қирғизистонлик сузувчи Осиё чемпионатида илк бор иккита олтин медални қўлга киритди

Денис Петрашов. sport.akipress.org сайти фотосурати

Қирғизистонлик сузувчи Денис Петрашов фаолиятида илк бор Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритди.

Денис 50 ва 200 метрга брасс усулида сузишда олтин медалларни қўлга киритди. Петрашов 50 метр масофага биринчи марта олтин медалга эгалик қилишидир. Бундан аввал, 2017 йили сузувчи 100 метр масофага брасс усулида, 2019 йили эса 200 метрга брасс усулида сузишда биринчи бўлганди.

Денис Петрашов Олимпиада лицензиясини қўлга киритди ва бу йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этади.

26 феврал – 9 март кунлари Филиппиннинг Нью-Кларк Сити шаҳрида сузиш бўйича XI Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 45 давлатдан спортчилар иштирок этмоқда.

Денис Петрашов 2017 ва 2019 йиллардаги Осиё чемпиони. Иккита Олимпия ўйинларида иштирок этган. Сузиш бўйича Қирғизистон рекордчиси. Унинг отаси учта Олимпиада иштирок этган, 100 ва 200 метр масофаларга брасс усулида сузиш бўйича собиқ республика рекордчиси, ҳозирда Евгений Петрашов мураббий ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ