Тожикистонлик футболчи Тбилисининг «Динамо» клуби билан шартнома имзолади

Алишер Шукуров. fft.tj сайти фотосурати

Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Шукуров фаолиятини Грузия чемпионатидаги «Динамо» (Тбилиси) клубида давом эттиради.

Шукуров жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилган. 21 ёшли футболчи икки йил муддатга шартнома имзолаган ва шартномани яна бир йилга узайтириш мумкин. Шартноманинг қолган тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий қишда Грузия чемпионатига Шукуровдан ташқари Тожикистон терма жамоасининг яна бир футболчиси, Туркиянинг «Аланяспор» клуби тарбияланувчиси Муродали Акназаров кўчиб ўтганди. У «Самтредиа» клуби сафига қўшилган. Бундан ташқари, «Самгурали» клубида Тожикистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Меҳрубон Каримов тўп суради.

Тбилиси «Динамо»си Грузиянинг энг машҳур жамоаси ва бутун постсовет ҳудудидаги энг машҳур клублардан бири бўлган. Ўтган мавсумда «Динамо» миллий чемпионатда кумуш медални қўлга киритган ва келгуси мавсумда УEФА конференция лигасида иштирок этади.

ℹ️ Алишер Шукуров «Кўктош» клуби (Рудакий) тарбияланувчиси. У жамоада 2024 йилгача ўйнаган. Тожикистон кубоги финалига чиққан ва у ерда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Ўтган мавсумда олий лигага қайтган «Кўктош» бронза медалларини фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича Хўжанднинг «Эсхата» жамоасига бой бериб, тўртинчи ўринда якунлаган. Шукуров Тожикистон терма жамоаси сафида олтита ўйин ўтказган, шулардан бештаси туфайли Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалига чиқолди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 250 минг еврони ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди