Жиноят содир этган уч нафар тожикистонлик шахс Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

don24.ru сайти фотосурати

Шу йилнинг январь ойида Россия Федерацияси Удмурт Республикаси Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган уч нафар тожикистонлик шахсни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Пресс-релизда ҳар бир ҳолат бўйича батафсил маълумот берилган. Шундай қилиб, 2022 йил бошида Россия паспортини олган мазкур Марказий Осиё республикасида туғилган 27 ёшли фуқаро 2023 йил март ойида қўлга олинган. У яширин кавакда героин сақламоқчи бўлган вақтида жиноят устида ушланган. Гумонланувчининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган, уларнинг умумий оғирлиги 150 граммни ташкил қилган. Натижада, айбланувчига тақиқланган моддаларни тарқатганлик учун уч йилу тўққиз ой озодликдан маҳрум этилган ва жазони қатъий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Бошқа бир иш бўйича айбланувчи 55 ёшли тожикистонлик эркак 2004 йили Удмуртия ҳудудида Россия фуқаролигини олган. 2021 йили Челябинск суди бу одамни гиёҳванд моддаларни сотиш ва жўнатиш моддаси бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган.

Россия фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисидаги яна бир қарор 2022 йили Ижевск суди томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлашда айбдор деб топилган 24 ёшли Тожикистонда туғилган шахсга нисбатан қабул қилинган. У уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Удмуртия ИИВ ушбу хорижликларнинг барчаси соддалаштирилган схема бўйича Россия фуқаролигини олганлигини таъкидлайди. Шунингдек, аниқлик киритилишича, ҳибсда бўлмаган тожикистонлик аёл яқин орада мамлакатни тарк этиши керак. Қамоқхоналарда жазо ўтаётганлар эса жазо муддати тугаганидан кейин Россия Федерациясидан чиқариб юборилади.

ℹ️ Ўтган йил 26 октябрида кучга кирган қонунга кўра, Россия фуқаролигидан маҳрум бўлиш асосларидан бири шахс томонидан муайян жиноятларни содир этиш ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди