Тожикистонда аёлларга портлатиш ва битум ётқизиш ишларида меҳнат қилишга рухсат берилди

rbc.ru сайти фотосурати

Тожикистон ҳукумати аёллар меҳнати тақиқланган ишлар рўйхатини деярли икки баробарга қисқартирди. Бу ҳақда «Азия-плюс» нашри хабар беради.

Янгиланган рўйхатда аёллар меҳнати тақиқланган иқтисодиётнинг 22 та тармоғи ва 194 та касб ва иш турлари киритилган. Олдинги таҳрирда 28 тармоқ ва 334 та касб, иш турлари мавжуд эди.

Энди Тожикистон аёллари портлатувчи, геодезия белгилари монтажчиси, дала шароитида ускуналарни таъмирловчи, битумчи, пуфлаб чалинадиган асбоблар қисмларини ишлаб чиқарувчи ва ҳоказо касбларда ишлашлари мумкин.

Расмийлар аёллар меҳнати тақиқланган ишлар рўйхатининг қисқартирилишини «ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш», шунингдек, «аёлларнинг тегишли касбларга эга бўлиш имкониятларини ошириш ва рентабелликни ошириш» билан изоҳлайди.

ℹ️ Рўйхат 2017 йили Тожикистон Меҳнат кодексининг 216-моддасига мувофиқ тузилган эди. Унда аёлларни оғир ва ер ости ишларига, меҳнат шароити зарарли бўлган ишларга жалб этиш тақиқланган. Шу билан бирга, тоғ-кон саноатида ва ер ости иншоотларини қуришда аёллар меҳнатининг барча шаклларидан фойдаланиш тақиқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди