Игорь Черевченко Душанбе «Истиклол»ини тарк этди

Игорь Черевченко. «Истиклол» матбуот хизмати фотосурати

Тожикистонлик мураббий Игорь Черевченко Душанбенинг «Истиқлол» клуби билан шартномасини узайтирмади ва йил охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда мутахассис Sport24 нашрига маълум қилди.

««Истиқлол» билан шартнома қиш олдидан тузилган эди – ҳаммаси келишилгандек эди. Мен клуб раҳбариятини жуда ҳурмат қиламан», — дейди мураббий.

Черевченконинг айтишича, унга бир нечта иш таклифлари бор, жумладан, Россиянинг иккинчи лигаси «Шинник» клуби, РПЛ клублари, шунингдек хорижий жамоалар, жумладан, Осиё клубларидан.

Черевченко кетганидан кейин «Истиқлол»ни ким бошқариши ҳозирча аниқланмаган.

Черевченко 2023 йилги мавсумда «Истиқлол»да ишлади. Унинг қўл остида жамоа кубок ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида бирорта ҳам уй учрашувида мағлуб бўлмади.

Игорь Черевченко Тожикистон футбол мактаби битирувчиси ҳисобланади. Футболчилик фаолиятини Душанбенинг «ЦСКА-Помир» клубида бошлаган, у ерда икки мавсум (1992 йилдан 1994 йилгача) ўтказиб, чемпион ва мамлакат кубоги ғолибига айланган. 1995 йили у Россияга кўчиб ўтган ва Калуга вилоятининг «Интустрия» жамоасида ўйнай бошлади. 1996 йилдан 2001 йилгача у Москванинг «Локомотив» жамоасида тўп сурган, у билан тўрт марта Россия кубогини қўлга киритган ва уч марта чемпионатда кумуш медални қўлга киритган. 2002 йили Москванинг «Торпедо» ва «Владикавказ Алания» клубларида ўйнаган. Худди шу йили у футболчилик фаолиятини якунлади. Тожикистон терма жамоаси сафида 8 та ўйин ўтказган.

2008 йилдан 2016 йилгача Черевченко Москванинг «Локомотив» клубида турли мураббийлик лавозимларида ишлаган. 2017 йили у Калининграднинг «Балтика» клубини бошқарган, 2018 йили «Арсенал»ни қабул қилиб, жамоа билан олтинчи ўринни эгаллаган ва Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. У 2020 йилнинг ёзида жамоани тарк этиб, «Химки»ни бошқарган. Ушбу клуб билан шартнома 2021 йилнинг кузида бекор қилинган, бироқ бир ойдан кейин Черевченкони ортга чақиришган ва у «Химки»да 2022 йилнинг февралигача ишлади. 2023 йилнинг январь ойидан буён «Истиқлол»га устозлик қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди