Беларусь ҳукумати мухолифат фаоли Низомиддин Насриддиновни Тожикистонга экстрадиция қилди

Низомиддин Насриддинов. Ижтимоий тармоқдаги фотосурат

Беларусь ҳукумати мухолифат фаоли Низомиддин Насриддиновни Тожикистонга экстрадиция қилди, унга қарши ватанида экстремизмга чақириш айби билан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда «Озоди» (РФда хориж агенти сифатида тан олинган Озодлик радиосининг тожик хизмати) фаолнинг Германияда яшовчи укаси Саидризо Насриддиновга таяниб хабар берди.

Насриддинов укаси Саидризонинг экстрадиция қилиниши тўғрисида ўтган ҳафта Гроднога борган адвокатидан билган. Бироқ, у ерда адвокатга Низомиддин Насриддинов Минскка жўнатилгани ҳақида хабар беришган. Беларусь пойтахтига етиб келган адвокат Бош прокуратурага бориб, у ерда ҳимоячисидаги шахс Тожикистонга жўнатилгани ҳақида маълумот олган. Насриддиновнинг Душанбега экстрадиция қилиниши ҳақида ҳозирча расмий хабар йўқ.

ℹ️ Низомиддин Насриддинов 2011 йилдан бери Тожикистонда демократик ислоҳотлар тарафдори бўлиб келаётган «Гуруҳ 24» мухолифат сиёсий ҳаракати аъзоси сифатида танилган. 2015 йили фаол оиласи билан Германияга кўчиб ўтган, у ерда икки йилдан сўнг қочқин мақомини олган.

2017 йил ноябрида Тожикистон ҳукумати Насриддиновга нисбатан республика Жиноят кодексининг 307-1-моддаси («Экстремистик фаолиятга оммавий даъватлар») бўйича жиноий иш қўзғатган ва уни халқаро қидирувга берган. Иш материалларида, хусусан, мухолифатчи президент Эмомали Раҳмон ва республика ҳукуматини танқид қилган видео бор.

«Қачон жиноий иш қўзғатилган, биз билмаймиз, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Унга нисбатан қўйилган айбловлар қуйидагича тасвирланган: 2016 йил 24 сентябрдан 2016 йил 23 октабргача Насриддинов ўзининг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» ва Тожикистон Ислом уйғоний парстиясининг экстремистик материалларини тарқатган, 2017 йили эса Тожикистон президенти ва ҳукуматига қарши видеомурожаатини ёзган», – дейди «Озоди»га белорусларнинг Human Constanta ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти вакили Энира Броницкая.

2023 йил 8 январда Беларусь чегарачилари Литвадан мамлакатга кирмоқчи бўлган Насриддиновни Тожикистон ҳукумати талабига биноан қўлга олишган.

21 февраль куни Бош прокуратура ҳибсга олинган шахсни Тожикистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Қарорда айтилишича, Тожикистон Жиноят кодексининг 307-1-моддаси Беларусь Жиноят кодексининг 361-моддасига («Беларусь Республикасининг миллий хавфсизлигига зарар етказишга қаратилган ҳаракатларга оммавий чақириқлар») мос келади. Икки давлат қонунчилигида бир хил ҳуқуқбузарликнинг мавжудлиги Тожикистон ва Беларусь ва бошқалар томонидан имзоланган ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисидаги кўп томонлама шартнома асосида экстрадиция қилиш учун расмий асосдир.

Март ойида бир қанча халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Минскни Насриддиновни ватанига экстрадиция қилмасликка чақириб, унинг мухолифат сиёсий қарашлари туфайли у ерда уни қийноқлар кутаётганини қайд этган эди.