Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» газ кратерини ўчириш усулини ўйлаб топдилар

"Дўзах дарвозаси". az.sputniknews.ru сайти фотосурати

Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» деб номланувчи Дарваза газ кратерини ўчириш лойиҳасини ишлаб чиқилди. Лойиҳа тасдиқланиш босқичида, дея хабар беради ТАСС агентлиги «Туркмангаз» давлат концернининг табиий газ илмий тадқиқот институти лабораторияси раҳбари Ирина Лурьевага таяниб.

«Биз бир лойиҳа ишлаб чиқдик, унинг асосий моҳияти ушбу аварияли қудуққа газ оқимини чеклашдан иборат. Ҳозирда у амалий босқичда. Иш ҳали бошланмаган, лекин бошланишидан олдин уни назарий ўрганиш, лойиҳани тузиш керак. Бу лойиҳа аллақачон ишлаб чиқилган, у тасдиқлаш босқичида», — дейди Лурьева.

Лурьева тушунтиришича, кон мураккаб геологик тузилишга эга: у ерда жуда юпқа қатламлар бор ва уларнинг кўпи юзадан саёз — 1 минг метргача пастда. Олимларнинг фикрича,

муаммонинг ягона ечимикон яқинида қудуқ қазиш лозим, у эса газни барча қатламлардан тортиб олади.

«Гап шундаки, тартибсиз оқимларни шу тарзда тўхтатиш мумкин, яъни табиат бераётганидан кўра кўпроқ нарсани олиб қўйиш лозим», — деб тушунтиради Лурьева.

Кратер 1971 йили совет геологлари томонидан топилган табиий газ тўпланган жойда пайдо бўлган. Қудуқни бурғулаш пайтида ер қатлами ўпирилиб, туроқ газга тула туйнукни ҳосил қилгач ер остидаги ғорга қулаган. Геологлар ёнғин охир-оқибат ўчиб кетишига ишониб, газга ўт қўйишга қарор қилишган. Аммо кратер ҳалиям ёнмоқда. Унинг диаметри 60 метр, чуқурлиги тахминан 20 метр. Оловли устунлар баландлиги 15 метрга етиши мумкин.

2004 йили Дарваза аҳолиси газ ёниш маҳсулотларининг атроф-муҳитга зарарли таъсири туфайли бошқа ерга кўчирилган. 2018 йили кратер «Қорақум ёғдуси» номини олди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди