Афғон қишлоқларини Туркманистон электр тармоғига улаш лойиҳаси 2 млн долларга баҳоланди

asiaplustj.info сайти фотосурати

Афғонистонда маҳаллий аҳоли пунктларини Туркманистон электр тармоғига улаш лойиҳаси бошланди. Бадгис вилоятининг Санг-Аташ туманида жойлашган 21 та қишлоқни электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилган, деб хабар беради «Бизнес Туркменистан» нашри Bakhtar ахборот агентлигига таяниб.

Вилоят электр таъминоти бошқармаси бошлиғи Маулви Хайруллоҳ Хайрхванинг сўзларига кўра, лойиҳа 2 миллион долларга баҳоланган. У толиблар* ҳукуматининг Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Техник ишлар тугаллангандан сўнг, тахминан 7000 оила электр энергияси билан таъминланади.

Мулозимнинг қўшимча қилишича, лойиҳа узоқ вақтдан бери тўхтатиб қўйилган эди, аммо энди уни амалга ошириш қайта бошланган. Ушбу дастурга киритилган барча жамоалар кейинги беш ой ичида Туркманистон электр тармоғига уланади.

Афғонистон ҳудудидаги техник ишлар Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) томонидан амалга оширилмоқда, унинг раҳбари Абдул Бари Омар ўтган йил охирида Туркманистон энергетика компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилган яна бир кенг кўламли ташаббусни эълон қилганди. Гап ТАП (Туркманистон-Афғонистон-Покистон) электр узатиш линияси лойиҳаси ҳақида кетмоқда.

Афғон мулозимининг сўзларига кўра, лойиҳанинг йўналиш харитаси декабрь ойида якунланган ва DABS уни тез орада Ашхободга юборишни режалаштирган.

Ўшанда Афғонистон томони ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувури орқали етказиб бериладиган туркман газидан фойдаланиб электр энергияси ишлаб чиқариш ниятини маълум қилган ва шериклар газ нархлари бўйича зудлик билан келишиб олишлари кераклигини қўшимча қилганди.

Ўз навбатида, Туркманистон ҳукумати вакиллари қўшнилари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқладилар ва ТАП ва ТАПҲ лойиҳалари энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, Ашхобод ва Кобулнинг иқтисодий манфаатлари учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

*Кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот.

  • Туркманлар аждодлари ва рус князлари кимга қарши иттифоқ тузганлари ҳақида

  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди

  • Психотерапевт Азизбек Болтаев — ўзини яккалаш даврида оилада тотувликни қандай қилиб сақлаб қолиш ва тушкунлик кайфиятидан қутилиш ҳақида