Икки нафар тожикистонлик жангчи UFC да дебют жангини ўтказди

Муҳаммаджон Наимов ҳужумда. mma.metaratings.ru сайти фотосурати

Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) UFC on ESPN 4 турнири доирасида бирданига икки нафар тожикистонлик жангчи UFCдаги дебют жангларини ўтказди.

Дастлаб жароҳат олган энгил вазн тоифасидаги Гурам Кутателадзе ўрнига қисқа муддатда майдонга тушган Муҳаммаджон Наимов австралиялик Жейми Мулларкига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жанг Наимов учун қийин бошланди. Малларки кўп ҳужум қилди ва тожикистонлик жангчи жуда эҳтиёткор ҳаракат қилгандек бўлди. Бироқ, жангнинг иккинчи ярмида Муҳаммад рақибини кучли зарба билан йиқитди, ҳакам Наимовга техник нокаут эвазига ғалабани тақдим этиб, жангни тўхтатди.

Кейин америкалик Жон Кастанедага қарши жанги унчалик муваффақиятли бўлмаган Муин Ғофуров рингга чиқди. Жангнинг биринчи ярмини тожикистонлик назорат қилди. У биринчи рақам сифатида ишлади ва рақибни тор-мор қилди, лекин биринчи раундда сирпаниб, нохуш зарбани ўтказиб юборди, иккинчи раундда эса бошига зарба бергани учун очколар олиб ташланди. Учинчи раундда эса Муиннинг чарчагани яққол билиниб қолди. Ташаббус Кастанедага ўтди ва ҳакамлар қарори билан у ғалаба қозонди.

Кеча сўнгида UFC раҳбари Дана Уайт тожикистонлик мухлисларга ҳайратини билдирди.

«Бир куни жамоамиз билан Нью-Йоркдаги боғда сайр қилаётганимизда, Муҳаммад ҳақида гапираётган тожикистонлик бир оломон менга тўқнаш келди. Бу шунчаки ақлдан озиш эди! Улар ўз жангчиларини қўллаб-қувватлайдилар, бу ажойиб! Тожиклардан бири жанг қилса, улар майдонга йиғилиб, жангни томоша қилишади. Бу жуда зўр!»— дейди Уайт матбуот анжуманида.

Sports.tj хабарига кўра, Наимов Малларки билан жанг учун 78 минг доллар ишлаб топган бўлса, шундан 50 минг доллари оқшомдаги энг яхши ўйини учун. Ғофуров 16 минг долларга қаноат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг яна икки вакили UFC мусобақаларида иштирок этади – Лоиқ Раджабов ва Нурулло Алиев.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ