Қирғизистон бюджети «Google солиғи» ҳисобига 600 минг долларга кўпайди

akipress.org сайти фотосурати

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида хорижий компаниялар Қирғизистон бюджетига «Google солиғи» деб номланувчи 58,5 миллион сўмдан (668 минг доллар) ортиқ маблағ ўтказди, деб хабар беради Akchabar.kg.

Нашрнинг аниқлик киритишича

кўрсатилган миқдор 2022 йилнинг биринчи тўрт ойи учун қайд этилган кўрсаткичлардан 24,5 баравар кўпдир.

Ўшанда хорижий компаниялар Қирғизистонга 2,4 миллион сўм (27 минг доллар) тўлаган.

«Хорижий компаниялар томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловларининг ошиши «Google солиғи» самарадорлигини акс эттиради», — хулоса қилади экспертлар.

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили фақатгина бир нечта йирик хорижий IТ гигантлари, жумладан Яндекс Go ва Adobe республика ғазнасига 85 миллион сўмдан (970 минг доллар) ортиқ маблағ юборган.

Солиқ резидентлари сони ҳам ортиб бормоқда. Агар 2022 йил октабрь ойи ўрталарида 15 та хорижий корхона солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, жорий йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра, тегишли рўйхатда 39 та компания мавжуд.

ℹ️ Қирғизистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб хориждан маҳаллий фойдаланувчиларга электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотлар учун «Google солиғи» жорий этилган. ҚҚС ставкаси кўрсатилган хизматлар миқдори бўйича 12% ни ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ