Тожикистон футбол чемпионатида VAR ишга туширилади

fft.tj сайти фотосурати

Бу йил Тожикистон чемпионати олий лигасида видеоёрдамчи ҳакамлар (VAR) тизими ишга туширилади, деб хабар беради Республика футбол федерацияси (ТФФ) расмий сайти.

Федерация матбуот хизматининг аниқлик киритишича, VAR май ойида Тожикистон Суперкубоги учун ўйинда синовдан ўтказилиши керак эди, бироқ жиҳозлар етказиб беришдаги кечикиш туфайли амалга ошмаган– у фақат май ойининг бошида етиб келади, шунинг учун ТФФ ҳакамлар ва инспекция бўлими ҳакамларининг ФИФА талабларига мувофиқ тизимлардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотларини якунлашга улгурмайди.

Тожикистонда VAR тизимини жорий этиш жараёни ўтган йил баҳорида бошланган эди. Тизимни лойиҳалаш ва жорий этиш 7-8 ой давом этиши кутилганди.

ℹ️ VAR (video assistant referee) технологияси бош ҳакамга ўйинлар давомида видеотакрорлар асосида қарор қабул қилиш имконини беради. Тизим расман 2018 йили футбол ўйини қоидаларига киритилган. Тожикистон томонидан буюртма қилинган VAR тизими ускунасини ишлаб чиқарувчи ФИФА лицензиясига эга Америка компанияси ҳисобланади.