Елена Рибакина илк бор WTA 1000 турнирининг ярим финалига чиқди

Елена Рыбакина. championat.com сайти фотосурати

Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина Индиан-Уэллсда (АҚШ) бўлиб ўтаётган турнирнинг чорак финалида чехиялик спортчи Каролина Муховани (WТА рейтингида 76-рақам) 7:6, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва ўз фаолиятида биринчи марта WТА 1000 сериясининг ярим финалига чиқди.

Рибакина учун учрашув анча қийин кечди, жанг 2 соату 48 дақиқа давом этди. Елена биринчи сетда тай-брекда ғалаба қозонди, иккинчисида эса бутунлай мағлуб бўлди. Бироқ, ҳал қилувчи ўйинда Мухова жисмонан ўтирди, бундан қозоғистонлик теннисчи унумли фойдаланди.

«Бугун жуда оғир бўлди. Мен унчалик яхши бошламадим, одатдагидан бироз секинроқ эдим. Каролина жуда яхши ўйнади. Ва кейин, муҳим дақиқаларда мен яхши ҳаракат қилдим», — деди Рибакина.

Ярим финалда Рибакина дунёнинг 1-рақамли, амалдаги турнир ғолиби польшалик Ига Свёнтек билан тўқнаш келади.

Рибакина учун WТА 1000 серияли турнирининг ярим финалига чиқиш фаолиятидаги биринчи ҳодиса бўлди. Илгари у чорак финалга чиқа олмаганди.

Елена Рибакина Россия терма жамоаси таркибида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий чемпионатда Европа чемпиони бўлган, яккалик баҳсларида WТА турнири ғолиби. 2018 йилнинг июнь ойида спортчи Қозоғистон терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. 2021 йили у Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқди. 2022 йили Елена Уимблдонда ғолиб бўлди, 2023 йил январь ойида Australian Open чемпионати финалида ўйнади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди