Ангрен прокурорига танбеҳ берилди ва у ўқитувчилардан узр сўради

School English Teachers Telegram-канали фотосурати

Видеомурожаати ўқитувчиларнинг мактаб ҳудудини тозалашга жалб қилинишига сабабчи бўлган Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Ҳабилжоновга 20 январь куни танбеҳ берилди ва у ўқитувчилардан узр сўради. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

«Ангрен шаҳар прокурори У.Хабилжоновга фаолиятда йўл қўйган хато ва камчиликлар учун интизомий жазо чораси қўлланилди», — дейилади хабарда.

Вилоят прокуратурасининг Телеграм-каналида видео эълон қилинган бўлиб, унда Ҳабилжонов қорни олиб ташлаш зарурлиги ҳақида гапирар экан, у ўқитувчиларни эмас, балки бунга жавобгар ходимларни назарда тутганини тушунтиради. Прокурор ўқитувчиларга чуқур ҳурмат изҳор этиб, улардан кечирим сўради. 22-сонли мактаб ҳовлисидаги қорларни тозалаш учун «КамАЗ» машинаси етиб келган.

Мазкур ҳодисага қадар Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчилар обрўсини ошириш зарурлиги ҳақида баёнот берган эди. Вазирлик хабарига кўра, Ҳабилжоновнинг видеоси Ўзбекистон Бош прокуратурасига юборилган ва у ерда вазиятни ўргана бошлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ