Криштиану Роналду ўзбекистонлик футболчи билан тушган суратини эълон қилди

Криштиану Роналду ва Жалолиддин Машарипов. Роналдунинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан олинган фотосурат

Футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири, Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagramдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида ўзбекистонлик жамоадоши Жалолиддин Машарипов билан тушган суратини намойиш қилди.

Икки футболчининг биргаликдаги сурати 9 миллиондан ортиқ «лайк» ва минглаб изоҳлар олди, жумладан, Роналдунинг ўзбекистонлик обуначилари томонидан ҳам. Футбол мухлислари спортчиларга омад тилаб, футболчиларнинг яхши кайфиятда эканини қайд этишди.

Роналду Саудия Арабистони клубига шу йилнинг январь ойи бошида кўчиб ўтган ва аввал Машариповга тегишли бўлган 7-рақам остида ўйнайди. Жалолиддин унинг рақами олиб кетилаётганидан норози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ўзбекистонлик футболчи бу маълумотни рад этди, кейинроқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Роналдунинг ўзбекистонлик мухлисларга мурожаатини эълон қилди. «Ассалому алайкум», деб ўзбекистонликларга саломини йўллади португалиялик спортчи.

Машарипов, шунингдек, Роналду келиши билан унинг саҳифасидаги обуначилар сони миллиондан ошиб кетгани, лекин у уларнинг дўстлик таклифини қабул қилмаслигини, зеро мухлислар Роналдунинг «Ал-Наср»га ўтишидан олдин обуна бўлмаганларини айтиб ҳазил ҳам қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ