Строганов номидаги академияда Ўзбекистон маданий меросига оид икки юздан ортиқ ашёлар топилди

Строганов номидаги академия музейи. Фото: lyudmilla-klyopova.tourister.ru

Строганов номидаги Москва давлат санъат-саноат академияси ва олий ўқув юртининг филиали – Калинин мактаби фондларида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросига оид икки юздан ортиқ ашёлар топилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон маданий мероси» лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.

Объектлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти талабига биноан ўтказилган тадқиқот давомида аниқланган. Строганов номидаги академиянинг санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор Кирилл Гаврилиннинг сўзларига кўра, артефактларни қидириш ва аниқлаш бир неча ой давом этган.

«Жамғарманинг асосий қисмини Ўзбекистон меъморий кулолчилик буюмлари ташкил этади, афтидан, улар Николай II давридан ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган 20 аср бошларидаги таниқли рассом, кулолчи, технолог, реставратор Алексей Филиппов коллекциясидан жой олган. Бу коллекция яқинда кашф этилган ва нафақат аср бошларидаги амалий санъат намуналари, балки талабалар экспедициялари томонидан Москвага олиб келинган 60-70-йиллардаги кулолчилик буюмлари билан ҳам намойиш этилган»,дейди Гаврилин жамият аъзолари билан учрашувда.

Гаврилин бошқа нарсалар қаторида Хоразм халқ кулолчилиги ва ёғочдан ясалган буюмлар намуналари, жумладан, собиқ СССР мамлакатлари безак санъати усталари таҳсил олган Калинин мактабида сақланаёт ашёлар топилганини таъкидлади. Айрим ашёлар 1964 йил Хоразм инқилоб музейидан олинган.

«Ушбу коллекцияда Марказий Осиё бозори учун яратилган ажойиб устунлар, эшиклар, кулолчилик ва чинни буюмлар мавжуд. Уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган рассомларнинг расмлари намуналари ҳам мавжуд. Баъзи картиналар аллақачон йўқолган бўлиши мумкин бўлган меросни ифодалайди ва биз тадқиқотимизга киритадиган энг муҳим манбадир.
Биз биргаликдаги фаолиятимиз доирасида ўрганаётган яна бир фондимиз бу Пушкин майдонидаги Россиянинг замонавий тарихи марказий давлат музейидир. Бу музей фондларида жуда кўп ўзбек буюмлари – энг юқори даражадаги совғалар, халқаро кўргазмаларга юборилган буюмлар, 30-50-йиллардаги ўзбек рассомларининг энг яхши асарлари ва яна кўп нарсалар бор»,дейди россиялик олим.

Фирдавс Абдухолиқов ташаббуси билан Eriell Group нефть конлари сервис компанияси ҳомийлиги ва Ўзбекистон ҳукумати кўмагида 2016 йили Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташкил этилган. Жамият томонидан бугунга қадар «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» эксклюзив халқаро туркумининг 60 жилди, «Ўзбекистон меъморий эпиграфияси», «Ўзбекистон маданияти ва фани олимлар асарларида» туркумларининг бир қатор жилдлари нашр этилди, 60 дан ортиқ фильмлар суратга олинди, мамлакат ичида ва хорижда кўплаб медиа-форумлар ўтказилди. Ҳозиргача лойиҳа 40 мамлакатдан 400 нафар олимни бирлаштирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ