ОАВ: Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқди

Рашид Қодиров. xabar.uz сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид (Рашит) Қодиров шартли равишда озод этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Qalampir.Uz хабарига кўра, 29 декабрь куни Зангиота туман (Тошкент вилояти) судида Қодировни озод қилиш ҳақидаги қарор ўқилган. Собиқ бош прокурор 2 январь куни Зангиотадаги 22-колонияни тарк этган.

ℹ️ Рашидов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 73-моддаси («Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш») бўйича озодликка чиққан, мазкур қарор кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга қуйидаги ҳолатда қўлланилади.

«а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;

б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини;

в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.

2000-2015 йиллари Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган, кейин эса Конституциявий суд судяси лавозимида ишлаб келган Рашид Қодиров 2018 йил 22 февралида товламачилик, пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди. Унинг иши бўйича суд 2019 йил 7 январда бошланган, ўша йилнинг июнь ойида у ўн йилга озодликдан маҳрум этилган ва энг кам иш ҳақининг 500 баравари (12 минг доллар) миқдорида жаримага тортилган. 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Қодиров яқин ойларда телевидение орқали ўз жиноятлари ҳақида гапириб беришини ваъда қилганди, бироқ бу иш амалга ошмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ