Ўзбекистонда хорижий интернет компаниялари йил бошидан буён қарийб 45 миллиард сўм солиқ тўлаган

smart-lab.ru сайти фотосурати

Хорижий интернет компаниялари Ўзбекистонда 44,8 миллиард сўм (4 миллион доллардан ортиқ) солиқ тўлаган. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпдир, дея таъкидлайди Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ).

Шу билан бирга, тўланган солиқларнинг 98 фоизи ўнта компания ҳиссасига тўғри келади:

✅ Меtа (Россия Федерациясида экстремистик деб тан олинган) 18,6 млрд сўм тўлаган;

✅ Google — 14,8 млрд сўм;

✅ Apple — 6,2 млрд сўм;

✅ Booking.com — 1,4 млрд сўм;

✅ Netflix — 867,7 млн сўм;

✅ Xsolla — 798,1 млн сўм;

✅ Yandex — 445,5 млн сўм;

✅ Paddlе.сom — 404,2 млн сўм;

✅ LinkedIn — 234,1 млн сўм;

✅ Adobe Systems — 180,3 млн сўм.

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда хорижий компаниялар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 223,5 миллиард сўмни (20 миллион доллардан ортиқ) ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (118,9 миллиард доллар) қарийб икки баробар кўпдир.

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. Сўнгги икки йил ичида уларнинг сони икки баравар кўпайган. Уларнинг барчаси «Google солиқ» деб аталадиган солиқни — 15% ставкада ҚҚС тўлайди. У Ўзбекистонда 2020 йил январь ойида жорий этилган, рўйхатга олиш ўша йилнинг апрель ойида бошланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ