Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жанубий Кореяга қайтади

Икром Алибоев. championat.asia сайти фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Кореянинг олий лигадаги «Канвон» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

Нашрнинг ёзишича, Алибоев Жанубий Кореяда ва клубда тиббий кўрикдан ўтмоқда, шундан сўнг у шартнома имзолайди.

Алибоевнинг «Пахтакор» билан амалдаги шартномаси 2024 йил охиригача тузилган. Шу тариқа, Корея клуби футболчини сотиб олишга мажбур, акс ҳолда шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилиниши керак. Алибоевнинг «Пахтакор» билан қандай қилиб меҳнат муносабатларини тўхтатиши айтилмаган.

Алибоев Жанубий Корея чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. 2019 йилдан 2022 йилгача футболчи аввалига «Сеу»”, кейин эса “Тэжон Хана Ситизен» жамоасида ўйнаган. Эътибор беринг, «Канвон» устози Чо Юн Су Алибоев билан «Сеул»да ишлаган.

Икром Алибоев Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Тошкент жамоаси таркибида Алибоев барча турнирларда 131 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган, уч марта мамлакат чемпиони ва кубогини қўлга киритган. 2019 йили у Сеулга кўчиб ўтади ва у ерда Жанубий Корея чемпионатининг бронза медалини қўлга киритади. 2021 йил март ойида Алибоев кутилмаганда иккинчи лиганинг “Тэжн Хана Ситизен» клуби билан шартнома имзолайди ва 2022 йил январида Ўзбекистонга қайтиб, «Пахтакор» билан шартнома имзолайди ва унинг таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади. Алибоев Ўзбекистон терма жамоаси сафида 28та ўйин ўтказган. Transfermarkt сайти футболчини 500 000 еврога баҳоламоқда

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ