Ўзбекистон ҳукумати рухсат этилган хорижий телеканаллар рўйхатини тўрт баробарга оширди

Tefi.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонда рухсат этилган хорижий телеканаллар рўйхати деярли тўрт баробарга – 50 тадан 192 тага кўпайтирилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) хабар берди.

Рўйхатни кўпайтириш тўғрисидаги қарор «фуқароларнинг тўлиқ ва холис ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда турли манбалардан ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида» қабул қилинган.

Рўйхатга киритилганлар:

👉 Ижтимоий-сиёсий воқеаларни ёритиш ва янгиликларни тарқатишга ихтисослашган 35 та канал (масалан, Al Jazeera, BBC News, Россия 24, CBS, Deutsche Welle ва бошқалар);

👉 Фильмлар ва сериаллар намойиш этувчи 37 та канал (Hoollywood HD, TV 1000, Русское кино, VIP Comedy, Bollywood HD ва бошқалар);

👉 34 та оммабоп илмий ва таълим каналлари (Animal Planet, Ҳайвонот дунёсида, Сайёҳ нигоҳида, Discovery Channel, National Geographic ва бошқалар);

👉 Болалар ва ўсмирлар учун 27 та канал (Эртак ҳузурида меҳмонда, Nickelodeon, Детский Мир, Disney Channel ва бошқалар);

👉 20 та спорт канали (Eurosport, MMA TV, Матч ТВ, Мотоспорт ва бошқалар);

👉 Мусиқа ва кўнгилочар контентни ўз ичига олган 39 та канал (Fashion TV, Биринчи мусиқаси, MTV, Ля-минор ТВ ва бошқалар).

«Хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади», — дейилади АОКА хабарида.

Мазкур рўйхатга киритилган хорижий телеканаллар пуллик телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали тарқатилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ