ЖЧ-2022 очилиш кунида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари дуранг ўйнади

Ўзбекистон-Россия ўйинидан лавҳа. ufa.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу жамоаларнинг тарихдаги илк учрашувидир.

17 ноябрь куни бўлиб ўтган Тожикистон билан ўйиндан фарқли ўлароқ, россияликлар мураббийси Валерий Карпин илк дақиқаларданоқ футболчилардан энг кучлиларини майдонга туширди. Улар орасида 2020 йили Москвада «Пахтакор»дан 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраган Москва «Спартак»ининг ўйинчиси Александр Соболев ва Георгий Жикия ҳам бор эди.

Ўзбекистонликлар уч кун аввал Қозоғистонга қарши кечган ғалабали учрашувда бўлгани каби (2:0) деярли бир хил таркибда майдонга тушдилар. Унда Москванинг «Спартак» жамоасига қарши майдонга тушган «Пахтакор» футболчилари Фарруҳ Сайфиев ва Одилжон Ҳамробековлар ҳам иштирок этишди.

Тошкентдаги учрашув анча эҳтиёткорлик билан бошланди. Жамоалар ташаббусни бир-бирларидан тортиб олишди, аммо бу ҳақиқатан ҳам ўйин хавфли дақиқаларга етиб бормади. Руслар учрашувнинг боришини назорат қилишга ҳаракат қилишди, ўзбеклар қарши ҳужумларда ўйнашди, шу билан бирга улар рақибга қараганда анча уйғунроқ кўринишди ва биринчи бўлим охирига келиб голли вазиятлар яратишди. Элдор Шомуродовнинг ошириб берган тўпи россияликлар дарвозаси томон йўлланди, аммо Антон Шунин ишончли ўйнади.

Иккинчи бўлимда вазият ўзгарди. Россиялик футболчилар анча фаол ўйнай бошладилар. Аввалига Андрей Мостовой рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, ташқаридан тўпни дарвозага йўллади, кейин Александр Соболев Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўзбекистонликлар шунга қарамай россияликлар дарвозасига тўп тепишга уриниб кўришди, ҳатто пеналти тепиш учун ҳам даъво қилишди, бироқ учрашувнинг қозоғистонлик ҳаками Дониёр Сахи Дмитрий Бариновнинг қўполлигини инобатга олмади.

Учрашув санаси Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 очилишига тўғри келганига қарамай, учрашув деярли тўла трибуналарда ўтди. Учрашувда Ўзбекистон шаҳарларида истиқомат қилувчи Россиядан келган релокантлар ҳам иштирок этишди.

Украинада РФ МҲО бошлангандан сўнг ФИФА ва УEФА томонидан Россия футболига нисбатан қўйган санкцияларга кўра, Россиянинг барча клублари ва жамоалари, жумладан, аёллар ва ёшлар барча расмий мусобақаларда иштирок этишдан четлатилди. Дунёдаги баъзи футбол жамоалари ўртоқлик ўйинлари ҳали санкцияларга дучор бўлмаса-да, русларга қарши майдонга тушишни принципиал жиҳатдан рад этишади. Бу йил Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан учрашув олдидан иккита ўйин ўтказди – 24 сентябрь куни Қирғизистонга қарши Бишкекда (руслар фойдасига 2:1), 17 ноябрь куни Тожикистонга қарши (0:0).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ