Россия ҳукумати ўзбекистонликларни енгил саноатда ишлашга жалб қилишга қарор қилди

ЎзА фотосурати

Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини енгил саноатда ишлашга жалб қилишга қарор қилди. Ўзбекистонлик менат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилиш кўламини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳасига доир ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

РФ Саноат ва савдо вазирлиги синов иштирокчилари қаторига киритилган. У енгил саноат корхоналарига ўзбекистонликларни ишга олишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган иш берувчилар реестрини тузади ва юритади.

Тузатишлар пилот лойиҳада иштирок этувчи меҳнат муҳожирлари сонига нисбатан чекловни олиб ташлайди.

Илгари уларнинг сони қурилиш соҳасида 10 минг, агросаноат комплексида эса 1108 киши билан чекланган эди.

Шу билан бирга, кўрикдан ўтиш ва коронавирусга қарши эмлаш талаби ҳам бекор қилинади: Ўзбекистон фуқаролари иш берувчилар ҳисобидан ташкилий ишга қабул қилиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга жўнатилган россиялик шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтишлари кифоя қилади.

«Коммерсант» Гайдар номидаги иқтисодий сиёсат институти экспертлари ҳисоботига таяниб таъкидлаганидек, Россия ҳукумати сентябрь ойи охирида қисман сафарбарлик эълон қилганидан кейин Россия саноатида ишчиларнинг кескин танқислиги юзага келган — бу «сўнгги 30 йилдаги рекорд» бўлган.

«Кадрларнинг энг катта танқислиги, ҳисобот муаллифлари таъкидлагшича, енгил саноат корхоналарида (-70 фоиз), машинасозликда (-35 фоиз) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (-25 фоиз) қайд этилган», — дейилади хабарда.

2021 йил 6 октябрда Россия ҳукуматининг ўзбекистонликларни қурилиш соҳасига жалб этиш бўйича синов лойиҳаси тасдиқланган. Лойиҳа иштирокчилари орасида Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва фан вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Федерал Тиббиёт ва Биология агентлиги бор. Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан 10 минг меҳнат муҳожирини ишга олиш режалаштирилган эди. Кейинчалик, Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу квота доирасида РФ агросаноат комплекси корхоналарида ишга ёллаш учун ишчиларни жалб қилишни таклиф қилди.

Сентябр ойида Россия Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Никита Стасишин ташкилий ишга қабул қилиш квотаси деярли ярми тўлдирилганини айтди.

«Тажриба лойиҳасига кўра, лимит 10 минг фуқарони ташкил этган, 13,5 минг киши танлаб олинган, 4,5 мингга яқин киши мамлакатимиз ҳудудига кириб, меҳнат қилмоқда. Лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари бор ва кейинчалик лимит жорий этилади. Энди Меҳнат вазирлиги шартларни бироз ўзгартирмоқда. Энг муҳими, биз ишчиларни соғлиғи, хавфсизлиги нуқтаи назардан тушунарли ва шаффоф тарзда ишларни ташкил қилишни ўргандик», — деди Стасишин.
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ