Бокс бўйича Осиё чемпионатининг медаллар жамғармасида Қозоғистон биринчи, Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади

Айбек Оралбай. olympic.kz сайти фотосурати

Иорданияда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик боксчилар мусобақани иккинчи поғонада якунлади.

Қозоғистонлик боксчилар олтита олтин, етти кумуш ва саккизта бронза медалини қўлга киритдилар.

Олтинлар Санжар Ташкенбай (46-48 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг гача), Айбек Оралбай (92 кг), Алуа Балкебаева (45-48 кг), Жаина Шекербекова (54 кг гача) ва Карина Ибрагимовага (57 кг гача) насиб қилди.

Кумуш медалларни Сакен Бибосинов (51 кг гача), Сабирхон Маҳмуд (54 кг гача), Серик Темиржанов (57 кг гача), Дулат Бекбауов (67 кг гача), Нурканат Райс (75 кг гача), Кункабаев (92 кг дан юқори) ва Гулсай Ержан (81 кг гача) олди.

Бронза медалига Саматали Тўйтаев (60 кг гача), Нурбек Ўралбай (80 кг гача), Сағиндиқ Тўғанбай (86 кг гача), Нозим Қизаибай (50 кг гача), Жазира Оракбаева (52 кг гача), Мадина Нургашевага (66 кг гача), Дарига Шакимова (70 кг гача) ва Лаззат Кунгейбоева (81 кг гача) сазовор бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси олтита олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов (51 кг гача), Абдумалик Халоқов (57 кг гача), Руслан Абдуллаев (63,5 кг гача), Саижамшид Зафаров (75 кг гача), Лазизбек Муллажонов (92 кг дан юқори) ва Новбаҳар Холидова (66 кг гача) олтин медални қўлга киритишди.

Кумуш Одилжон Аслонов (80 кг гача), Мадияр Саидраҳимов (92 кг гача) ва Саида Рўзметова (75 кг гача)га насиб этди.

Бронза медалларини Шаҳзод Музаффаров (64 кг гача), Аҳмаджон Мухиддинов (60 кг гача), Асадхўжа Мудинхўжаев (67 кг гача) ва Фарзона Фозилова (45-48 кг) қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчилар эркаклар ўртасида медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади – 5 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза. Иккинчи поғонада 3 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медали билан қозоғистонлик боксчилар.

Қирғизистонлик боксчилар тўртта бронза медалини қўлга киритди – Санжар Сейдакматов (54 кг гача), Нурадин Рустамбек уулу (71 кг гача), Омурбек Бекжигит уулу (80 кг гача) ва Еркин Адилбек уулу.

Тожикистонлик боксчилар иккита бронза медалини қўлга киритишди — Баҳодур Усмонов (63,5 кг гача) ва Муҳаммад Аброриддинов (92 кг дан юқори).

30 октябрь – 12 ноябрь кунлари Иорданиянинг Амманда бокс бўйича ХХХII Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 27 давлатдан 267 нафар спортчи иштирок этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ