Петербург расмийлари россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги иккита концерти учун пул тўлаган

Санкт-Петербург шаҳар маъмурияти матбуот хизмати фотосурати

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи дастури доирасида россиялик санъат усталарининг иккита концерти – томошабинлар учун бепул ўтказилади. Биринчиси 7 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган бўлса, иккинчиси Самарқандда 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Беглов матбуот хизмати хабарига кўра, «Туркистон» санъат саройида «Санкт-Петербургдан муҳаббат билан» номли байрам концерти бўлиб ўтди. Унда Андрей Медведев бошчилигидаги Санкт-Петербург симфоник оркестри, Россия халқ артисти Лариса Долина, Россия халқ артисти Игорь Бутман, Россияда хизмат кўрсатган артист Сергей Рогожин, кичик Эдуард Хил иштирок этган. Самарқандда концерт Ёшлар марказида — Долина ва Бутмансиз бўлиб ўтади.

Байрам дастури «Петербург-концерт» бюджет муассасаси томонидан тайёрланган. «Невских новостей» нашри маълумотларига кўра, санъаткорларнинг чиқишлари деярли 11 миллион рублга тушган.

«Шартномага кўра, энг катта тўлов 3,96 миллион рублни Лариса Долина олди, бир оз камроқ3,51 миллионЗара учун мўлжалланган. Ёш истеъдод кичик Эдуард Хил шаҳарга [Санкт-Петербургга] 6,28 миллион рублга тушдиҳар бири 3,14 миллиондан иборат иккита концерти учун .Жазмен Игорь Бутман 2,81 миллион рубл миқдорида оддийроқ ҳақ олди»,деб ёзади газета.

Александр Беглов бошчилигидаги делегация 7 ноябрь куни Ўзбекистонга келди. Тошкентда Санкт-Петербург вакиллари минтақалараро ҳамкорлик бизнес-форумида иштирок этди. Беглов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ва Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан музокаралар ўтказди.

Беглов қамалдаги Ленинград шаҳридан эвакуация қилинган аҳолини қабул қилган ўзбек халқига миннатдорлик рамзи сифатида Ғалаба боғида ўрнатиладиган «Ленинград ёдгорлиги» монументи пойдеворига тош қўйиш маросимида ҳам иштирок этди. Кейин Петербург губернатори Тошкентда истиқомат қилувчи блокададан омон қолганлар билан учрашди.

Шу куни Беглов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди ва 9 ноябрь куни Самарқандга келди. Бу ерда у Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳужжат имзолади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ